Янги ҳужжатлар

Tag Archives: Давлат тест маркази

Uztest.uz сайтидан абитуриентлар учун энг фойдали маслаҳатлар

Саноқли ойлардан кейин олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Айни пайтларда эса аксарият абитуриентлар билим олиш, мактаб ва коллежларда эгаллаган билимларини такрорлашга қаттиқ киришган. Кимдир репетитор ёллаб, машғулотларга қатнаётган бўлса, кимдир мустақил шуғулланмоқда. Uztest.uz сайти абитуриентларга имтиҳонга тайёргарлик бўйича бир қатор фойдали тавсияларни ишлаб чиқди. Уларга риоя қилиш тайёргарлик, билимларни синовдан ўтказиш ва имтиҳонларни муваффақиятли топширишга ёрдам беради. Демак, бўлғуси талабалар эътибор қаратиши лозим бўлган тавсиялар қуйидагилардан иборат. Вақтингиздан унумли фойдаланинг Айрим абитуриентлар имтиҳон бошланишига бир кун қолганда: “Қанийди ... Батафсил »

ДТМ сайтида ҳужжат топширган абитуриентлар сони ҳақида онлайн маълумот берувчи бўлим ишга тушди

Хабарингиз бор, бугунги кунда 2016/2017 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57 907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19 120 ва тўлов-контракт асосида 38 787 нафар миқдорида белгиланган. Давлат тест маркази сайтида абитуриентлар учун махсус саҳифа ишга тушди. Мазкур саҳифада ОТМларга ҳужжат топшираётган абитуриентларнинг сони реал вақтда нечта бўлганлигини кузатиш мумкин. Шунингдек, ушбу саҳифада республикадаги барча ОТМларнинг йўналишлари бўйича қабул квоталари ҳам кўрсатилган. Ушбу хабар киритилаётган ... Батафсил »

Давлат тест маркази сайтида абитуриентлар учун энг керакли маълумотлар эълон қилинди

Давлат тест марказининг сайтида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2016 йил 20 июндаги 2-сон баёни ва унинг иловалари эълон қилинди. Мазкур иловаларда жорий йилда олий таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлар учун қимматли маълумотлар ўрин эгаллаган. Улар билан бирма-бир таништириб ўтамиз:   Таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган асосий саволлардан бири, бу ўзи танлаган ва ҳужжат топширмоқчи бўлган таълим йўналишида қайси фанлардан имтиҳон бўлади ҳамда қайси бирига неча балл ... Батафсил »

Кейинги йилдан ОТМларга ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади

2016 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2017 йилдан бошлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш 15 июндан 15 июлгача бўлиб ўтиши белгиланди. Давлат консерваториясида эса қабул комиссияси 15 июндан 10 июлгача ҳужжатларни қабул қилади. Шунингдек, киритилган ўзгартиришларга кўра, Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари 5 июлгача ўтказилади. Бунгача тест синовлари 10 ... Батафсил »

Тест натижалари 20 августда эълон қилинади

2015/2016 ўқув йили учун Олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовларининг натижалари 20 август куни эълон қилиниши маълум бўлди. Бугун Давлат тест маркази ОТМларнинг қабул комиссияларига тест жавобларини тарқатмоқда. Тест жавоблари айрим ОТМларда бугун кечқурун, айримларида эса эртага эрталабдан илиниши мўлжалланган. Эслатиб ўтаман, бугун соат 15.00 дан бошлаб Click хизмати орқали тест натижаларини билиш мумкин бўлди. Шунингдек, абитуриентлар ўз жавобларини ОТМга бормасдан ҳам қуйидагича билиб олишлари мумкин: 1. Давлат тест маркази сайти орқали – http://result2015.dtm.uz/ манзили орқали (бепул); 2. Ucell ва ... Батафсил »

Нега тест натижалари 18 августда эълон қилинмади?

Кечаги миш-миш ўзини оқламади. Тест жавоблари бугун ҳам эълон қилинмади. Хайриятки, хабарнинг ўзидаёқ бу норасмий эканлиги, бу маълумотга кўп ҳам ишониб бўлмаслиги ҳақида айтгандим. Шунингдек, расмий, аниқ маълумотни қаердан олиш мумкинлигини ҳам тушунтиргандим. Яхшиям шунақа қилганим, йўқса, нақ тошбўрон қилишар экан. Бугунги кун мавзуси, шубҳасиз, тест натижалари бўлмоқда! Давлат тест маркази сайтига кеча 242 минг киши ташриф буюрди. Қойил! Шунингдек, кеча тест натижалари бекор қилинганлиги ва тестлар 1 сентябрь куни қайта ўтказилиши ҳақида ёлғон маълумот тарқалди. Бундан ташқари, тест натижасининг кечикишидан ... Батафсил »

1 август куни мобил операторлари SMS, MMS ва интернет хизматларини вақтинча ўчиради

Хабарингиз бор, ҳар йили 1 август куни мобил операторлар соат 8:30 дан 13:30 гача SMS, MMS ва GPRS хизматларини вақтинча ўчиради. Жорий йилда ҳам бундай узилишлар бўлиши ҳақида хабар берилмоқда. Хусусан, “Beeline” компанияси ўз сайтида профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан юқоридаги хизматлар вақтинча ўчирилиши ҳақида хабар берди. “UMS” компанияси эса абонентларига SMS-хабар юборган ҳолда, “кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан” юқоридаги хизматлардан фойдаланиб бўлмаслигини маълум қилган. Шунингдек, “Perfectum” компанияси ҳам ўз сайтида профилактика ишлари олиб борилиши туфайли ... Батафсил »

Чет тиллар ўқитувчиларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартибига ўзгариш киритилди

2015 йил 9 июль куни Давлат тест маркази директорининг “Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди. Унга кўра, Низомга бир қатор ўзгаришлар киритилди. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, худди шу Низомга жорий йилнинг январь ойида тегишли ўзгаришлар киритилган эди ва бу ўзгаришларнинг мазмуни ҳақида Сизга маълумот берган эдим. Янги киритилган ўзгаришлар Низомнинг 4 та бандига тааллуқли бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: 1-ўзгариш: Тест синовларига узрли сабабларга ... Батафсил »

ДТМ сайтида ҳужжат топширган абитуриентлар сони ҳақида онлайн маълумот берувчи бўлим ишга тушди

Хабарингиз бор, бугунги кунда 2015/2016 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган. Кеча ДТМ сайтида абитуриентлар учун махсус саҳифа ишга тушди. Мазкур саҳифада ОТМларга ҳужжат топшираётган абитуриентларнинг сони реал вақтда нечта бўлганлигини кузатиш мумкин.  Шунингдек, ушбу саҳифада республикадаги барча ОТМларнинг йўналишлари бўйича қабул квоталари ҳам кўрсатилган. Ушбу хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар ... Батафсил »

2014-2015 ўқув йили учун ўтказилган тест синовларининг ўтиш баллари эълон қилинди

ДТМ сайтида олий таълим муассасаларига 2014-2015 ўқув йилида талабаликка қабул қилиш учун ўтказилган тест синовларининг таълим йўналишлари бўйича танлов ва ўтиш баллари тўғрисидаги маълумот эълон қилинди. Унда 57 та олий таълим муассасаси ҳамда уларнинг 11 та филиали, 2 та факультети ва 1 та бўлимида ўтказилган тест синовлари натижалари таълим йўналишлари кесимида давлат гранти ва тўлов-шартнома асосида қабул режаси, абитуриентлар сони, танлов (1 ўринга тўғри келган абитуриентлар сони), йўналишлар бўйича ўтиш бали ва ўртача ўтиш бали келтирилган. Ўртача ўтиш бали муайян ... Батафсил »

Юқорига