Янги ҳужжатлар

Tag Archives: фото

“Ширинтой болажон” фото танлови эълон қилинди

«Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши “Ширинтой болажон” фото танловини эълон қилади. Фото танлов «Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилиб, Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Тошкент шаҳар хокимлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Фото танловни ўтказишдан асосий мақсад, “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурида кўзда тутилган оналар ва болалар соғлигига эътибор бериш ҳамда эртамиз эгалари бўлган болажонларнинг бугунги кунда эришаётган ютуқларини ва уларнинг соғлом турмуш тарзини ёритиб беришдан иборатдир. Танловда Ўзбекистон Республикасининг 35 ёшгача бўлган барча фуқаролари иштирок этишлари мумкин. ... Батафсил »

“Зангиота” зиёратгоҳидан фоторепортаж

Хусусан, Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Зангиота зиёратгоҳи тубдан қайта реконструкция қилиниб, бугунги кунда унинг ўрнида ажойиб комплекс бунёд этилди. Эътиборли томони амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари нафақат зиёратгоҳнинг ўзида, балки унинг ён-атрофида ҳам бир хилда давом эттирилмоқда. Яъни зиёратгоҳ баҳонасида ўша ҳудуддаги инфраструктура янгиланмоқда. Сергели туманидаги “Ўзгариш” мавзесидан Янгийўл туманига борадиган катта автомобиль йўли қайта таъмирланди, йўл кенгайтирилди, кўча ўртасига замонавий ёритгичлар ўрнатилмоқда. Шунингдек, Зангиота зиёратгоҳи атрофида меҳмонхона, деҳқон бозори, супермаркет, нонвойхона, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилди ва яна ... Батафсил »

No comment (16)

Ушбу саҳифадан изоҳга ҳожати йўқ суратлар ўрин олган. Суратларни катта ҳажмда кўриш учун расм устига босинг. Батафсил »

Xushnudbek.uz сайтида фотогалерея бўлими ишга тушди

Сурат олишга анчадан буён қизиқаман. Аниқроғи, фотоаппарати бор телефон насиб қилганидан буён. Расмга олиш қизиқ. Гарчи бугунги кунда жамиятда ўзини ўзи расмга олиш санъати – “селфи”чилик авж олаётган бўлса-да, аммо ҳозирча бу “касалликка” чалинмадим. Мен жараёнларни расмга олишга қизиқаман, атроф-муҳитни, одамларни, бўлаётган қизиқ воқеаларни муҳрлашни ёқтираман. Компьютеримни титиб ўтириб, олган суратларим сони анча-мунчани ташкил қилиб қолганининг гувоҳи бўлдим. Шунда миямга бир фикр келди. Ўзимга ёққан расмларни сайтимга жойласам қандай бўларкин деб ўйлаб қолдим. Ва мана, натижада мана шу саҳифа пайдо ... Батафсил »

Болажонлар (20)

Суратларни катта ҳажмда кўриш учун расм устига босинг. Қуйидаги суратлар 2009 йилда Чилонзор туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида ўтказилган “Баҳорги марофон” лойиҳаси доирасида олинган. Ўшанда боғчада “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” мавзусида жуда ажойиб тадбир ўтказилган эди. Батафсил »

Бахт нима? (2)

Суратларни катта ҳажмда кўриш учун расм устига босинг. Батафсил »

“Бунёдкор” стадиони музейида (5)

Мазкур суратлар “Бунёдкор” стадионида жойлашган музейда олинган. Суратларни катта ҳажмда кўриш учун расм устига босинг. Батафсил »

“Холат”лар “Ҳолат”га (5)

Мазкур фотожамланмада баннерлардаги хатолар қандай қилиб тўғрилангани акс этган. Гап шундаки, Тошкент шаҳри бўйлаб, мустақиллик йилларида қайта тикланган, реконструкция қилиниб, замонавий кўринишга келган объектлар олдига “Янги ҳолат”, “Эски ҳолат” рукнидаги суратлар акс эттирилган ижтимоий баннерлар ўрнатиб чиқилган эди. Ўша баннерлардаги “holat” сўзи, имловий хато билан “xolat” деб ёзилган эди. Бу ҳақида ижтимоий тармоқларда фикр билдирилганди. Мурожаатлардан сўнг, тегишли мутасадди шахслар мазкур хатоларни тўғрилаб чиқишган эди. Бу ҳақида қуйидаги мақолада батафсил ўқишингиз мумкин. Суратларни катта ҳажмда кўриш учун расм устига босинг. Батафсил »

Юқорига