Yangi hujjatlar

Tag Archives: футбол

Евро-2016 учун махсус жадвални юклаб олинг

Жаҳондаги миллионлаб футбол ихлосмандлари Европа чемпионати бошланишини интиқлик билан кутаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Ёдингизда бўлса, Xushnudbek.uz сайти илгари Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги учун тайёрланган махсус жадвалларни тақдим этган эди. Мазкур жадвал ишқибозлар орасида кенг тарқалди ва илиқ кутиб олинди. Кўпчилик ушбу жадвал ҳамроҳлигида бевосита мусобақаларни кузатиб борганини таъкидлади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Евро-2016га мўлжалланган жадвални мамнуният билан сизларга тақдим қилмоқчиман! Ушбу жадвалнинг қулай томони шундаки, Сиз фақатгина ҳисобларни киритиб борасиз холос, қолганини дастурнинг ўзи уддалайди. Яъни гуруҳда ким қайси ... Батафсил »

Равшан Эрматов «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланди

2015 йил 31 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент Ислом Каримов ФИФА рефериси Равшан Эрматовни “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда. “Мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги шон-шуҳратини юксалтириш, халқаро майдонда ўзбек футболи нуфузини ошириш, миллий футбол ҳакамлари мактабини ривожлантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон футбол федерациясининг халқаро тоифадаги ҳаками, ФИФА рефериси Равшан Сайфиддинович Ирматов “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлансин”, – дейилади фармонда. ... Батафсил »

«Насаф» – Ўзбекистон Кубоги-2015 ғолиби [видео]

Ўзбекистон кубоги-2015, финал “Бунёдкор” – “Насаф” – 1:2.  Голлар: Шерзод Аъзамов (81-автогол) — Артур Геворкян (70), Шерзод Аъзамов (75) Батафсил »

Осиё Кубоги. Қизиқарли фактлар

*** Миржалол Қосимов ўзбек футболи тарихига Осиё Кубокларида иккита ўйинга бир хил таркиб туширган биринчи мураббий сифатида кирганлиги ҳақида хабар берган эдим. Бош мураббийимиз гуруҳ босқичининг 3-турида таркибда 5 та ўзгариш қилди. Бундан ташқари асосий таркибнинг ёши ҳам ўзгарди. Ўтган ўйинларда ўртача ёш 29,5 ни ташкил қилган бўлса, 3-турда ўртача 28,1 ёшли таркиб майдонга тушди. *** Сардор Рашидов Осиё Кубокларидаги терма жамоамизнинг ҳисоб бўйича тўртинчи дублини қайд этди. Осиё Кубокларидаги илк дубль 2007 йилда қайд этилган. Ўшанда Малайзияга қарши тўп ... Батафсил »

Осиё Кубоги. Миржалол Қосимовдан яна бир ўзига хос натижа

Ёдингизда бўлса, ўтган сафарги мақоламда МТЖнинг Осиё Кубокларида иштирок этган таркибларининг ёшини таҳлил қилган эдик. Таҳлилларга кўра, Миржалол Қосимов Осиё Кубогининг илк ўйинига энг “қари” таркибни олиб тушгани ҳақида маълумот бергандим. Шу ўринда ушбу фактни бироз тўлдирсам дегандим: Осиё Кубокларида Ўзбекистон терма жамоаси бугунги кунгача жами 22 та ўйин ўтказган. 22 та ўйиндаги таркибларни кўриб чиқсак, Миржалол Қосимов нафақат илк ўйинда, балки бутун Осиё Кубоклари тарихида Ўзбекистоннинг энг “қари” таркибини майдонга бошлаб тушгани маълум бўлди. Қосимов мураббийлигидаги иккала ўйинда ҳам ... Батафсил »

Осиё Кубоги-2015даги таркибимиз: “қария”лар эъзозда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2015 йилги Осиё Кубогидаги илк синовдан муваффақиятли ўтиб олганидан хабарингиз бор. Гарчи аввалги мусобақадаги каби илк ўйинда катта сенсация қила олмаган бўлсак-да, аммо ишончли ўйинимиз билан кутилган натижага эриша олдик. Миллий терма жамоа ҳақида мақола ёзиш – оғир иш. Чунки сал нотўғрироқ фикр бериб қўйсанг, мухлислар тошбўронига учрашинг аниқ. Аслида тўғри фикр берсанг ҳам тошдан қочиб қутула олмайсан. Чунки мухлисларимизнинг ўзи МТЖ ҳақида турлича фикрда. Шу сабабли энг осон йўл, терма жамоа ҳақида статистик мақола ёзиш. ... Батафсил »

Осиё кубоги учун махсус жадвални юклаб олинг

Бугунги кунда юртимиздаги миллионлаб футбол ихлосмандлари Осиё кубоги бошланишини интиқлик билан кутаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Бунинг сабабини тушунтириш, менимча, шарт эмас. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг расмий ўйинларини соғинган ҳар бир футбол ихлосманди бор-ки, ушбу мусобақага катта қизиқиш билан қарамоқда. Ёдингизда бўлса, Xushnudbek.uz сайти ўтган йили Жаҳон чемпионати учун тайёрланган махсус жадвални тақдим этган эди. Мазкур жадвал ишқибозлар орасида кенг тарқалди ва илиқ кутиб олинди. Кўпчилик ушбу жадвал ҳамроҳлигида бевосита мундиални кузатиб борганини таъкидлади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ватанимизнинг бош жамоаси ... Батафсил »

Савдо-саноат палатасининг 10 йиллигига атаб ўтказилган футбол турнирида O‘zLiDeP жамоаси ғалаба қозонди

2014 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташкил топганининг 10 йиллиги муносабати билан “Пахтакор” марказий стадионидаги мини ўйингоҳда футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа аввалида тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда сўз олган Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов юртимизда спортнинг барча турлари қатори футболга берилаётган катта эътибор ҳақида сўзлаб, мусобақа иштирокчиларига омадлар тилади. Мазкур мусобақада мезбонлар билан биргаликда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий Кенгаши ходимларидан ташкил топган жамоалар ўзаро куч синашдилар. ... Батафсил »

ЖЧ-2014 викторинасида иштирок этаётганлар сони ҳозирча 100 нафарга етди

Хабарингиз бор, Stadion.uz сайти билан ҳамкорликда ЖЧ-2014 Викторинасини жорий қилган эдик. Ушбу викторинада иштирок этиш муддати тугашига бор-йўғи 1 кун қолди. Бугунги кунгача викторинада қатнашиш истагини билдирган ва анкета топширган иштирокчилар сони 100 нафарга етди. Ушбу рўйхат билан қуйидаги танишишингиз мумкин. Эслатиб ўтаман, танлов ғолиблари Stadion.uz таҳририяти томонидан ЖЧ-2014 мусобақаларидан эксклюзив эсдалик совға, «Fan of…» бренди томонидан Португалия, Испания, Бразилия, Италия, Германия каби терма жамоалар фанатларининг либоси (ғолиб исталган бирини танлаш имкониятига эга), “Пахтакор” футбол жамоаси томонидан жамоа футболчиларининг имзоси ... Батафсил »

«Парвона» газетаси ЖЧ-2014га бағишланган махсус сонни нашрдан чиқарди

«Парвона» оилавий газетаси Бразилияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионатига бағишланган махсус сонни нашрдан чиқарди. Бу ҳақида, Kun.uz хабар бермоқда. 68 саҳифадан иборат махсус нашр мусобақа ва умуман футбол бўйича жаҳон чемпионатлари бўйича маълумотнома ўрнини босади. Силлиқ муқовали, 68 саҳифадан иборат ушбу нашрда ўқувчи шу пайтгача бўлиб ўтган 19та жаҳон чемпионати статистикаси, 18 чемпион мураббий, жаҳон чемпионатининг «Олтин тўп»ини қўлга киритган 19 футболчи, 32та терма жамоанинг ЖЧ-2014 сари босиб ўтган йўли, мураббийлари ва сардорлари, шунингдек Бразилияга йўл олган ... Батафсил »

Юқорига