Янги ҳужжатлар

Tag Archives: Камолот

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раисининг 6 нафар ўринбосарлари сайланди

Бугун, 5 июль куни, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилик қилди. Йиғилиш кун тартибида бир қанча масалалар кўриб чиқилди, хусусан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосарлари сайланди. Иттифоқнинг ташкилий тузилмасига кўра, Марказий Кенгаш раисининг 6 нафар ўринбосари лавозими жорий этилди. Марказий Кенгаш раисининг тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни ижтимоий ҳимоялаш ва бандликка кўмаклашиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида бунгача “Камолот” ЁИҲнинг раиси сифатида фаолият олиб борган Таджиев Одилжон Фотихжонович сайланди. Халқаро ... Батафсил »

“Камолот” тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди

2017 йил 30 июнь куни Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой кун тартибига қўйилган масалаларнинг долзарблигидан келиб чиқиб, унда қатнашиш учун Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди. Шунингдек, видеоконференция орқали Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари, ҳудудлардаги ёшлар қатнашди. Қурултойда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Мамлакат раҳбари “Камолот” фаолиятини танқидий таҳлил қилдилар. Бугунги кунда ... Батафсил »

Қайта молиялаш ставкаси 14% гача ошди. Кредит тўлаётганлар эски қийматда тўлайдими ёки оширилган ставкада?

Марказий банк Бошқаруви жорий йилнинг 28 июнь кунидан қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоизгача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши жорий йилнинг ўтган даврида инфляция суръатларининг тезлашиши ҳамда инфляцион хатарларнинг ортишини чеклаш бўйича чораларни кучайтириш заруриятининг юзага келганлиги билан изоҳланди. Бунгача қайта молиялаш ставкаси 2015 йил 1 январдан буён 9% қийматда эди. Шу ўринда кўпчиликда савол туғилмоқда, қайта молиялаш ставкаси билан белгиланган кредитлардан бирини олган ва бугунгача йиллик 9% қийматда кредит тўловларини амалга ошириб келаётганлар энди нима ... Батафсил »

“Камолот” ЁИҲ раиси Баҳодир Ғаниев Президент девони ёшлар масалалари сектори раҳбари этиб тайинланди

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси Ғаниев Баҳодир Мухторович Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ёшлар сиёсати масалалари секторига раҳбар этиб тайинланган. Бу ҳақида Sharh.uz нашри маълумот берган. Баҳодир Ғаниев “Камолот” ЁИҲ раиси лавозимида 2010 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ундан аввал 2009 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган эди. Б.Ғаниев 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йил Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тугатган. Шунингдек, Президентнинг “Умид” жамғармасининг лойиҳаси доирасида Лафборо (Loughborough) университети магистратураси (Буюк Британия)да муҳандис-иқтисодчи, лойиҳаларни бошқариш ... Батафсил »

2015 йилда энг кўп сотилган китоблар рейтинги

Аввал ваъда берганимиздек, «Янги аср авлоди» нашриёти маркетологлари томонидан 2015 йилнинг энг оммабоп  китоблар рейтинги тузиб чиқилди. Эслатиб ўтамиз, мазкур рейтинг «Янги аср авлоди» нашриёти томонидан чоп этилган ва республикамиз китоб дўконларида ҳамда ташкилотлар томонидан энг кўп сотиб олинган китоблар асосида тузилган. Якуний натижаларга кўра, 2015 йил давомида китобхонлар томонидан энг кўп сотиб олинган китоб “Камолот” кутубхонаси” рукнида чоп этилган дунёга машҳур ўзбек шоираси Зулфиянинг “Баҳор келди сени сўроқлаб” шеърий тўплами бўлди. 2015 йил давомида 9942 дона шеърий тўплам харид ... Батафсил »

Декабрь ойида Ўзбекистондаги китоб дўконларида энг кўп сотилган китоблар рейтинги

Ёдингизда бўлса, 2015 йил ноябрь ойининг энг харидорбоп китобларининг 20 талик рейтинги эълон қилинган эди. «Янги аср авлоди» нашриёти маркетологлари 2015 йил декабрь ойининг ҳам китобхонлар орасида энг оммалашган китоблар мониторингини тақдим этди. Бу гал 24 талик рейтинг ҳукмингизга ҳавола қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, мазкур рейтинг «Янги аср авлоди» нашриёти томонидан чоп этилган ва республикамиз китоб дўконларида ҳамда ташкилотлар томонидан энг кўп сотиб олинган китоблар асосида тузилган. 2015 йилнинг сўнгги ойида энг кўп сотилган китоб, бу “Камолот” кутубхонаси” рукнида чоп этилган ... Батафсил »

2015 йил давомида қурилиши мўлжалланган «Камолот» уйларининг манзиллари (ҳудудлар кесимида)

Хабарингиз бор, 2014 йил 8 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Мазкур қарор асосида ёш оилаларга «Камолот» уйларидаги квартираларни сотиб олиш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш йўли билан, бошланғич бадал тўламасдан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган фоизли ставка билан (ҳозирда 9%ни ташкил қилмоқда) 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли даврга кредит берилмоқда. Албатта бундай ажойиб имконият кўпчилик ёшларни ... Батафсил »

“Камолот” ЁИҲнинг 2014 йил якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 февраль куни “Ёшлар ижод саройи”да “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан 2014 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2015 йил истиқболли режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда, ҳаракатнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Унда Ҳаракат Марказий Кенгаши, ҳамкор ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Анжуман давомида Ҳаракат тизимлари томонидан “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”, “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар ва 2015 йилга мўлжалланган истиқболли режалар ... Батафсил »

“Камолот” уйлари ҳақида қаердан батафсил маълумот олса бўлади?

Анча аввал сайтим орқали “Камолот” уйлари кимларга берилади?” номли мақола ёзган эдим. Ушбу мақола 2014 йил 8 сентябрь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида ёзилган бўлиб, қарорнинг мазмун-моҳиятини, уй ва кредит олиш тартибини тушунтиришга ҳаракат қилгандим. Мазкур мақола кўпчиликда қизиқиш уйғотди ҳамда мақола чоп этилгандан сўнг бундай уйларга оид жуда кўп саволлар келиб тушди ва ҳозир ҳам келмоқда. Ростини айтсам бундай саволларнинг кўпчилигига жавоб беришим ... Батафсил »

Xushnudbek.uz сайти яна бир танловда совриндорга айланди

Куни-кеча Xushnudbek.uz сайти Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивалида фахрли 2-ўринни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдим. Унга кўра, фестивалнинг “Энг яхши шахсий саҳифа” номинациясида ғолиблар қаторидан жой эгаллагандим. Мазкур фестивалдан бор-йўғи бир кун ўтиб, аниқроғи 23 сентябрь куни муҳташам “Туркистон” санъат саройида MIT.uz – Миллий интернет танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Худога беҳисоб шукурлар бўлсинки, Xushnudbek.uz сайти ушбу танловда ҳам совриндор бўлди. MIT.uz – Миллий интернет танлови “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, унда бир ... Батафсил »

Юқорига