Янги ҳужжатлар

Tag Archives: Кодекс

Ўзбекистонда Божхона кодексининг янги таҳрири қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2016 йил 20 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 17 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланган эди. Қонунга кўра, Божхона кодексининг янги таҳрири қабул қилинди. Кодекснинг янги таҳрири қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач, яъни 22 апрель кунидан кучга киради. Божхона кодексининг тўлиқ ... Батафсил »

Жиноят кодексига шаҳарсозлик билан боғлиқ янги жиноят тури киритилди

2015 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Мазкур ҳужжат асосида, 6 та Кодекс ва 28 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Жиноят кодексига шаҳарсозлик билан боғлиқ янги жиноят тури киритилди. Мазкур қўшимчага биноан, эндиликда белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий ҳаракат сифатида ... Батафсил »

Жиноят кодексига озодликни чеклаш тарзидаги янги жазо тури киритилди

2015 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Ушбу Қонун асосида 5 та Кодекс, 6 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Жиноят кодексига озодликни чеклаш тарзидаги янги жазо тури киритилди. Бунга кўра, озодликни чеклаш суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат эканлиги белгиланди. ... Батафсил »

Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш жиноятига янги оғирлаштирувчи банд киритилди

2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Қонунга кўра, Жиноят кодексига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, Жиноят кодексининг 131-моддаси (фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) янги оғирлаштирувчи банд билан тўлдирилди. Эндиликда, мазкур жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, оғирлаштирувчи ҳолат деб топилади ҳамда олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ... Батафсил »

2016 йил 1 январдан бошлаб фуқаролик судларига интернет орқали ариза бериш мумкин бўлади

2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Қонунга кўра, Фуқаролик процессуал кодексига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу ўзгартиришларнинг аҳамиятли томони, 2016 йил 1 январь кунидан бошлаб фуқаролик судларига интернет орқали ҳам аризалар топшириш мумкин бўлади. Хусусан, Фуқаролик процессуал кодексининг 1-моддаси қуйидаги мазмундаги 4-қисм билан тўлдирилди: Бундан ташқари, эндиликда судга чақирув қоғозлари, суднинг чиқарган ажрим, ҳал қилув қарорлари ... Батафсил »

Ўзбекистонда 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартишлар киритилди

2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 7 майда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2015 йил 15 майда маъқулланган. Қонунга кўра, қуйидаги 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди: ... Батафсил »

Сайлов соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликлар жорий қилинди

2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ҳужжат асосида, 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда сайлов соҳасида йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар учун бир қатор маъмурий жавобгарликлар белгиланди. Жумладан, Кодексга ушбу қоидаларни тартибга солувчи “Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик” номли янги ... Батафсил »

Жиноят Кодексига банкротлик билан боғлиқ янги жиноят тури киритилди

2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ҳужжат асосида, 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Жиноят Кодексига банкротлик билан боғлиқ янги жиноят киритилди. Мазкур қўшимчага биноан, эндиликда қасддан банкротликка олиб келиш жиноий ҳаракат сифатида баҳоланади. Бу ҳақида ЖКга янги 181-1-модда (прим бир) киритилди. Киритилган ўзгартиришнинг мазмунига тўхталадиган бўлсак, якка тартибдаги ... Батафсил »

Жазо тайинлаш вақтида дастлабки қамоқнинг бир куни салкам 54 минг сўмга тенглиги белгиланди

2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ҳужжат асосида, 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳам қатор янгиликлар киритилди. Жумладан, ЖКнинг “Дастлабки қамоқ вақтини ҳисобга олиш қоидалари” деб номланган 62-моддасига ўзгартиш киритилди. Дастлабки қамоқ, бу – токи суд ҳукми чиққунга қадар дастлабки тергов ҳамда суд муҳокамаси ... Батафсил »

Қонунчилигимизга уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси киритилди

2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ҳужжат асосида, 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси киритилди. Жумладан, ЖПКнинг “Эҳтиёт чораларининг турлари” деб номланган 237-моддасига “уй қамоғи” ҳам қўшилиб, эҳтиёт чораларининг жами сони 7 тадан 8 тага кўпайтирилди. УЙ ҚАМОҒИ ҚАЧОН ҚЎЛЛАНИЛАДИ? ... Батафсил »

Юқорига