Yangi hujjatlar

Tag Archives: магистратура

Магистратурага қабул бошланди. Имтиҳонларга янги фан киритилди

2017 йил 1 июль куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида (ҳарбий ОТМлардан ташқари) магистратура йўналишларига қабул комиссиялари иш бошлади. Жорий йилда магистратурага 5 000 нафар талаба, шундан 1556 нафари давлат гранти, 3444 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Магистратурада умумий квоталар сони ўтган йилгига қараганда ўзгармаган. Жорий йилда қандай янгиликлар бор? 2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги янги низом тасдиқланди. Низомга биноан, қабул жараёнларига айрим ... Батафсил »

Банк-молия академияси магистратурасининг квоталари тасдиқланди

2017 йил 15 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги 381-сонли Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2017/2018 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди. «Давлат молиясини бошқариш» мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида: 2 (иккита) ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги учун ва ... Батафсил »

Магистратура йўналишларига бугундан ҳужжат қабул қилиш бошланди

2015 йил 1 июль куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида (ҳарбий ОТМлардан ташқари) 2015/2016 ўқув йили учун магистратура йўналишларига қабул комиссиялари иш бошлади. Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади. Жорий йилда 68 та ОТМларга 5 минг нафар магистр талабалар қабул қилиниши режалаштирилган. Магистратурага киришда абитуриентлар (бакалавр даражасига эга бўлганлар, дипломли мутахассислар) олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза; олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма ... Батафсил »

Қайси ОТМ нечта магистр қабул қилади?

Жорий йилдаги олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотасига кўра, олий таълим муассасаларига 5 000 нафар магистр, шундан 1548 нафари давлат гранти, 3452 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Магистратура квоталарида ўтган йилгига қараганда умумий ўзгариш кузатилмаган. Бироқ ОТМлар кесимида олиб қараганда, ўзгаришлар мавжуд. Хусусан, 21 та ОТМда квоталар сони камайган, 17 та ОТМда кўпайган, 27 тасида эса ўзгаришсиз қолган. Энг катта ўзгаришлардан бири, бу Андижон тиббиёт институти магистратурасига қабул квотаси 22 нафарга, Тошкент тиббиёт академияси магистратураси 16 нафарга ... Батафсил »

Магистратура бўлимларига ОТМлар кесимида қанча жой ажратилган? (тўлиқ жадвал)

Аввалроқ 2014/2015 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари ажратилгани ҳақида хабар берган эдим. Шунингдек, ОТМларнинг бакалавр босқичига нечта талаба қабул қилиниши тўғрисида тўлиқ жадвални тақдим қилган эдик. Кўпчилик муштарийларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, магистратура бўлимлари учун ажратилган қабул квоталари ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдим. Сабаби бугундан, яъни 1 июль кунидан бошлаб Республика бўйлаб магистратура бўлимлари учун қабул жараёнларига старт берилди. МАВЗУГА ОИД ЭНГ МУҲИМ ХАБАРЛАР: 2014/2015 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди Қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? ... Батафсил »

Тошкент давлат юридик университети магистратурасида янги мутахассисликлар очилди

Аввал хабар қилганимдек, 2014 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, жорий йилда олий таълим муассасаларига 5 000 нафар магистр, шундан 1548 нафари давлат гранти, 3452 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Ушбу йилда магистратура квотаси ўтган йилгидан 1300 нафарга (ҳаммаси контракт) камайтирилган. Шунингдек, бир қатор олий таълим муассасаларида магистратура ихтисосликлари ўзгартирилган. Хусусан, Тошкент давлат юридик университетида магистратура мутахассисликлари тубдан ислоҳ қилиниб, уларнинг сони ... Батафсил »

Юқорига