Yangi hujjatlar

Tag Archives: меҳнат

Tungi navbatchilikda qolgan o‘qituvchiga haq to‘lanadimi?

Kun.uz tahririyatiga o‘qituvchi mushtariylardan biri savol yubordi. Unda ta’lim muassasalarida o‘qituvchilarning tungi navbatchilik qilishi to‘g‘risida qonunchiligimizda nima deyilgani, tungi navbatchilikda qolgan o‘qituvchilarning qanday huquqlari borligi haqida so‘ralgan. Ularga haq to‘lanadimi? Bayramlar arafasida ko‘plab korxona va tashkilotlarda kunduzgi yoki tungi navbatchiliklar tashkil qilish yo‘lga qo‘yilgan. Bundan ko‘zlangan maqsad jamoat xavfsizligini saqlash, yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan turli ko‘ngilsizliklarning oldini olish, o‘z vaqtida bartaraf etish, shuningdek, bu haqda vakolatli idoralarga tezkorlik bilan xabar berish va h.k. Shu o‘rinda yuqoridagi pedagog kabi ko‘pchilikda aynan navbatchilik bo‘yicha ... Батафсил »

20 март (душанба) дам олиш куни деб эълон қилинди: бу кимларга тааллуқли?

2017 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Президент қарорида таъкидланганидек, умумхалқ Наврўз байрамининг юртимиз маънавий ҳаётидаги катта ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 2017 йил 18 март шанба дам олиш куни 2017 йил 20 март душанба кунига кўчирилди ва иш куни деб ҳисобланди. 2017 йил 20 март душанба куни дам олиш ... Батафсил »

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳаси Меҳнат вазирлигидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилди

2016 йил 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди. Мазкур Фармонга биноан, ногиронларга, шунингдек, ногирон-болалар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз қариялар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, имконияти чекланган шахсларни касбий таълимга йўналтириш вазифалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари зиммасига, эҳтиёжманд бўлган оилалар ва фуқароларга ижтимоий тўлов ҳамда моддий ёрдамлар тайинлаш ... Батафсил »

Меҳнат муҳожирларига мўлжалланган «Мигрант» мобил дастури ишга тушди

LexMobile юридик фирмаси янги ижтимоий лойиҳа — «Мигрант» мобил дастури ишга туширилгани ҳақида маълум қилди. Ушбу сервис Россия ва ундан ташқарида меҳнат қилаётган меҳнат муҳожирларига рус, ўзбек ва тожик тилларида хизмат кўрсатади. Ҳозирги пайтда дастурдан фойдаланувчилар учун Россияга кириш учун тақиқ бор-йўқлигини аниқлаш, патент ва ишга рухсатноманинг ҳақиқий эканини текшириш имконияти мавжуд. Ҳозирча у Android платформаси негизида ишлайди ва истиқболда iPhone учун алоҳида версияси ишга туширилади (Android учун мўлжалланган «Мигрант» дастурини мазкур ҳавола орқали кўчириб олиш мумкин). «Дастур меҳнат муҳожирлари ... Батафсил »

“Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танловининг саралаш босқичи якунланди

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ёшлар орасида меҳнат соҳасидаги халқаро ва миллий стандартларни кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ва Тошкент давлат юридик университети ташкилотчилигида 2015 йилнинг апрель-май ойларида Тошкент шаҳридаги ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танлови ўтказилмоқда. Бу ҳақида, kasaba.uz сайти хабар берди. Танловнинг дастлабки саралаш босқичида Тошкент шаҳридаги 50 дан ортиқ ўрта махсус, касб-ҳунар ... Батафсил »

Юқорига