Янги ҳужжатлар

Tag Archives: Қонун

Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди

2016 йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёев “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунга имзо чекди. Мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 октябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 12 октябрь куни маъқулланган эди. Мазкур қонун қабул қилиниши натижасида касаба уюшмалари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди. Хусусан, ходимларнинг алоҳида тоифалари, жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар, ҳунармандлар ва бир марталик ишларда банд шахслар учун ... Батафсил »

Халқаро меҳнат ташкилотининг 87-сонли Конвенцияси ратификация қилинди

2016 йил 25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев «Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини (Сан-Франциско, 1948 йил 9 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши портали хабар бермоқда. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 октябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2016 йил ... Батафсил »

Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида қонун қабул қилинди

2016 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган эди. Ушбу қонуннинг мақсади ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонун 33 моддадан иборат. Қонунда қуйидаги бир қатор тушунчаларга изоҳ бериб кетилган: ёшлар (ёш фуқаролар) ... Батафсил »

Парламент назорати тўғрисида қонун қабул қилинди

2016 йил 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 10 мартда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2016 йил 31 мартда маъқулланган эди. Ушбу қонуннинг мақсади парламент назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонун 28 моддадан иборат. Қонунга кўра, парламент назорати субъектлари қуйидагилардан иборат: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик ... Батафсил »

Ўзбекистонда Божхона кодексининг янги таҳрири қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2016 йил 20 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 17 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланган эди. Қонунга кўра, Божхона кодексининг янги таҳрири қабул қилинди. Кодекснинг янги таҳрири қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач, яъни 22 апрель кунидан кучга киради. Божхона кодексининг тўлиқ ... Батафсил »

«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди

2015 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 18 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланган эди. Қонун 6 боб, 34 моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради. “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун қуйидаги боблардан таркиб топган: 1-боб. Умумий қоидалар; 2-боб. Электрон ҳукумат ... Батафсил »

Террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида етказилган зарар давлат томонидан қопланади

2015 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Ушбу Қонун асосида 5 та Кодекс, 6 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонунига ўзгартириш киритилиб, террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида етказилган зарарни қоплаш тартиби аниқлаштирилди. Яъни бундай операциялар ўтказиш натижасида шахсга ёхуд жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат томонидан қопланиши белгиланди. ... Батафсил »

Жиноят кодексига озодликни чеклаш тарзидаги янги жазо тури киритилди

2015 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Ушбу Қонун асосида 5 та Кодекс, 6 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Жиноят кодексига озодликни чеклаш тарзидаги янги жазо тури киритилди. Бунга кўра, озодликни чеклаш суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат эканлиги белгиланди. ... Батафсил »

5 та Кодекс ва 6 та Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

2015 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 29 июлда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2015 йил 6 августда маъқулланган эди. Ушбу Қонун асосида 5 та Кодекс, 6 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланди. Қуйида Сизларга ўзгартиш ... Батафсил »

Ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгаши олдида ҳисобот қилиш тартиби белгиланди

2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Хусусан, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга ҳокимнинг вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини халқ депутатлари Кенгаши томонидан эшитиш тартибини белгиловчи янги модда қўшилди. Маълумот ўрнида шуни айтишим лозимки, мазкур қўшимча 2014 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгариш асосида қўшилди. Ўтган йили Конституциянинг ... Батафсил »

Юқорига