Янги ҳужжатлар

Tag Archives: вазирлик

Абитуриентларга: қабул комиссиясига ўрта махсус дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхасини топшириш шарт эмас

Бугун нотариус сифатида фаолият юритадиган танишим қабул жараёнлари бошлангандан буён абитуриентлар коллеж ёки лицей дипломини нотариал тасдиқлаш юзасидан жуда кўп мурожаат қилаётганини, ҳар куни юздан ортиқ яқин мана шундай нотариал ҳаракатни амалга ошираётганини айтиб қолди. “Албатта, биз нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқарога асоссиз рад жавоби беришга ҳаққимиз йўқ, шунинг учун уларга диплом нусхасини тасдиқлаб беряпмиз, аммо аслида абитуриентлар қабул комиссияларига бундай ҳужжатни топшириши шарт эмаску”, – деган фикрни айтган суҳбатдошим мендан шу масалага аниқлик киритиб беришимни сўради. 2017 ... Батафсил »

Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 2 ноябрдаги қарорига мувофиқ, Шерматов Шерзод Хотамович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вазирликнинг расмий сайти хабар бермоқда. Шерзод Шерматов шу кунгача Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори лавозимида ишлаб келаётган эди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг аввалги биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди.. Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг янги ректори этиб университетнинг маъмурий масалалар бўйича менежери лавозимида ишлаб келган Сарвар ... Батафсил »

Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилиши мумкин

Уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Виртуал қабулхонасига жуда кўплаб мурожаатлар тушаётгани сабабли Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақида, Шавкат Мирзиёевнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилинган. Хабарда мазкур вазирликни ташкил этиш бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланаётгани айтилади. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонасининг 1000 телефон рақамига қўнғироқлар сони кескин равишда ўсиб бормоқда, натижада 19 октябрь куни бир сутка давомидаги қўнғироқлар сони 19 мингдан ортган. Батафсил »

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳаси Меҳнат вазирлигидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилди

2016 йил 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди. Мазкур Фармонга биноан, ногиронларга, шунингдек, ногирон-болалар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз қариялар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, имконияти чекланган шахсларни касбий таълимга йўналтириш вазифалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари зиммасига, эҳтиёжманд бўлган оилалар ва фуқароларга ижтимоий тўлов ҳамда моддий ёрдамлар тайинлаш ... Батафсил »

Музраф Икромов Адлия вазири этиб тайинланди

2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.  Фармонга кўра, Икромов Музраф Мубаракходжаевич Адлия вазирининг янги раҳбари сифатида тайинланган. Бунгача Адлия вазири сифатида Ниғматилла Юлдашев фаолият олиб бораётганди. 2015 йил 20 январдаги Президент фармонига кўра, Н.Юлдашев Сенат аъзоси этиб тайинланган ва кейинчалик Сенат раиси сифатида сайланган эди. Адлия вазирлигининг расмий сайтида М.Икромовнинг таржимаи ҳоли келтирилган: Икромов Музраф Муборакходжаевич – 1973 йил 14 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – ... Батафсил »

Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг янги аъзоларини тасдиқлади

2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси  Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилганлиги маълумот учун қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти таклифига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2015 йил 23 январдаги қарорларига мувофиқ Бош вазир лавозимига Ш.М.Мирзиёев тасдиқланган. Ҳукуматнинг янги таркибида катта ўзгаришлар йўқ. Асосий ... Батафсил »

Алишер Ваҳобов Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Ваҳобов Алишер Восиқович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланди. Бу ҳақида, вазирликнинг расмий сайтида маълумот берилган. Алишер Ваҳобов олдинги вазир Баҳодир Ҳодиевнинг ўрнига тайинланган. Kun.uz сайти маълумотига кўра, Баҳодир Ҳодиев Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган. Эслатиб ўтаман, мазкур лавозимда фаолият олиб борган Жаҳонгир Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 апрелдаги ПҚ-2163-сон қарорига кўра Давлат тест маркази директори лавозимига тайинланган эди. Янги вазир Алишер ... Батафсил »

Президент қарори билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси қайта тасдиқланди

2014 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорда таъкидланишича, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинган. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасига вазир ўринбосари — «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг бош директори лавозими киритилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ... Батафсил »

Юқорига