Янги ҳужжатлар

Террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида етказилган зарар давлат томонидан қопланади

2015 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим.

Ушбу Қонун асосида 5 та Кодекс, 6 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонунига ўзгартириш киритилиб, террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида етказилган зарарни қоплаш тартиби аниқлаштирилди.

Яъни бундай операциялар ўтказиш натижасида шахсга ёхуд жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат томонидан қопланиши белгиланди.

Мазкур модданинг аввалги таҳририда “давлат томонидан” деган мавжуд эмас эди.

Шунингдек, қонунга мазкур ўзгартириш киритилиши муносабати билан Фуқаролик кодексининг 1001-моддаси ҳам тегишли қўшимча билан тўлдирилди. Унга кўра, террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаган давлат содир этилган айбли ҳаракатлари террорчиликка қарши операция ўтказилишига сабаб бўлган шахсга нисбатан тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (37)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига