Янги ҳужжатлар

2014-2015 ўқув йили учун ўтказилган тест синовларининг ўтиш баллари эълон қилинди

ДТМ сайтида олий таълим муассасаларига 2014-2015 ўқув йилида талабаликка қабул қилиш учун ўтказилган тест синовларининг таълим йўналишлари бўйича танлов ва ўтиш баллари тўғрисидаги маълумот эълон қилинди.

Унда 57 та олий таълим муассасаси ҳамда уларнинг 11 та филиали, 2 та факультети ва 1 та бўлимида ўтказилган тест синовлари натижалари таълим йўналишлари кесимида давлат гранти ва тўлов-шартнома асосида қабул режаси, абитуриентлар сони, танлов (1 ўринга тўғри келган абитуриентлар сони), йўналишлар бўйича ўтиш бали ва ўртача ўтиш бали келтирилган.

Ўртача ўтиш бали муайян йўналишда давлат гранти (ёки тўлов-шартнома) бўйича талабаликка қабул қилинган барча абитуриентлар тўплаган балларнинг ўртачаси демакдир.

Ўтиш бали муайян таълим йўналишида белгиланган қабул квотаси доирасида давлат гранти ёки тўлов-шартнома асосида олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган абитуриентлар тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича энг қуйи чегарасидаги қийматидир.

Кириш баллари саҳифасига ўтиш
dtm-test-natijasi

DTM.uz сайтидан скриншот

“Ушбу маълумотлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тайёргарлик кўраётган абитуриентларга фойдали бўлади деган умиддамиз” – дейилади ДТМ сайтидаги хабарда.

Эслатиб ўтаман, ўтган йилги қабул жараёнларида вақтида рекорд натижа қайд этилиб, жами 543 131 нафар абитуриент ҳужжат топширган эди.

Шунингдек, 2014/2015 ўқув йили қабул жараёнлари вақтида Kun.Uz интернет-нашри ва Xushnudbek.Uz сайти махсус «Абитуриент-2014» лойиҳасини ташкил этган эди. Лойиҳа давомида жами 44 та хабар, мақола чоп этилган. Батафсил

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (136)
  • Йўқ (58)
  • Бироз (22)

4 фикр

  1. Tayyorgarlik qizg’in ketmoqda do’stlar !

  2. Saytga qanday a’zo bo’laman

  3. Олдиг йил окшга кролмадм худо хохласа грантга кираман

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига