Янги ҳужжатлар

Тест натижалари 18 августда чиқиши тахмин қилинмоқда

Бугун юртимиз бўйлаб миллионлаб инсонлар (абитуриентлар ва уларнинг яқинлари) олий ўқув юртларига кириш учун бўлиб ўтган тест имтиҳонларининг натижаларини интиқлик билан кутишмоқда. Барчани қизиқтираётган савол битта: тест натижалари қачон чиқади?

Хабарингиз бор, тест натижалари Давлат тест маркази томонидан махсус технологиялар орқали ҳисоблаб чиқарилади. Бутун республика бўйлаб, барча абитуриентларнинг жавоб варақалари Давлат тест марказига келиб тушади ҳамда шу ерда махсус компьютер орқали текшириб чиқилади. Абитуриентлар сонининг йилдан йилга ошиб бориши, жавоблар чиқадиган куннинг бироз кечикишига сабаб бўлиши табиий. Масалан, ўтган йили 540 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган ва жавоблар 16 август санасида эълон қилинган эди. Жорий йилда эса, 605 минг нафар абитуриент ҳужжат топширди. Бу ўтган йилгидан 65 минг нафарга кўп демакдир. Шу сабабли гарчи бугун 17 август бўлса-да, аммо жавоблар эълон қилинмади ва буни тўғри тушуниш керак.

Бир жиҳати аҳамиятга моликки, то республикадаги барча ОТМлар жавоблари текшириб бўлинмагунгача, бошқа ОТМларнинг жавоблари ҳам эълон қилинмай турилади.

Демак, олинган норасмий маълумотларга кўра, жорий йилда тест натижалари 18 август санасида эълон қилиниши кутилмоқда.

Аммо юқорида айтганимдек, бу норасмий маълумот бўлиб, асл ҳолатга тўғри келмаслиги мумкин.

Энг яхши маслаҳатни айтайми?

Яхшиси, турли миш-мишларга учмасдан, тест натижалари қачон чиқар экан деб, ўзингизни ўққа-чўққа урмасдан, “Ахборот” ва “Давр” информацион дастурларининг кечки сонини кузатиб боринг. Натижалар эълон қилинишидан бир кун олдин албатта расман хабар беришади.

Эслатиб ўтаман, абитуриентлар ўз жавобларини ОТМга бормасдан ҳам қуйидагича билиб олишлари мумкин:

1. Давлат тест маркази сайти орқали – http://result2015.dtm.uz/ манзили орқали (бепул)

2. Ucell ва Uzmobile компаниялари абонентлари 5100 рақамига жавоблар варағи рақамини юбориш орқали ($0,75)

3. CLICK хизмати орқали – *880# рақамидаги DTM-2015 хизматини танлаган ҳолда (1500 сўм)

4. Telegram онлайн-мессенжери орқали @DTMrobot хизмати орқали (текин ёки пуллилиги, шунингдек расмий ёки норасмий эканлиги ҳақида маълумот йўқ)

Telegram`даги @DTMrobot хизматидан скриншот

Telegram`даги @DTMrobot хизматидан скриншот

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (327)
  • Йўқ (36)
  • Бироз (25)

7 фикр

  1. Avvalambor assalomu aleykum Xushnud aka! Shu xabarga ishonsak böladimi? 3 kundan beri uxlaganim yöq shu ma’lumotga oydinlik kiriting iltimos

  2. To’g’risi kutuvrib qiziqishim qolmadi.Xudo xoxlasa omadli chiqsinda ishqilib 14-avgustdan beri kutaman.ma’lumot un rahmat

  3. Click tizimi manimcha bu yil ishlamayapti Xushnud aka.

    • Ишлаяпти

      • Aka hozir ham kirdim unaqa dtm 2015 degan menyuning uzi yuqku

  4. Aka nima bulayapti o’zi bugun ham chiqmadiku!. Huquqshunosizku, sizga bir savolim bor edi. har qanday tekshirishni ham, Arizani ko’rib chiqishni ham belgilangan muddati bo’ladi. DTM qonuniy jihatdAn belgilangan muddat yuqmi? nega hech bulmasa aniq qachon chiqishi haqida xabar berishmaydi!! Javob uchun oldindan rahmat!

  5. Click tizimi qanaqasiga ishlayapti ishlayaptiyu:(

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига