Янги ҳужжатлар

Тест синовларини ўтказиш тартибига айрим ўзгаришлар киритилди

2014 йил 6 август куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинган эди.

Бу ҳақида аввалроқ, сайтим орқали маълумот берган ҳамда киритилган ўзгартиришлар ҳақида шарҳ берган эдим. Масалан, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар учун апелляция бериш муддати 30 кундан 15 кунга ўзгартирилганди, шунингдек, энг асосий ўзгартириш абитуриентларнинг ота-оналари апелляция жараёнларига бевосита иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилингани бўлганди.

Давлат тест маркази ушбу ўзгартиришлар ҳақида қўшимча изоҳ берди. Унга кўра, жавоблар варақаси ва саволлар китоби бўйича қуйидаги ўзгартиришлар киритилган:

I. Жавоблар варақаси бўйича:

1. Жавоблар варақасида фақат “Махсус код” қолдирилди (аввал мавжуд бўлган “Олий таълим муассасаси коди”, “Танлов коди” олиб ташланди).

Бу абитуриентнинг кодларни алмаштириб бўяш ёки нотўғри бўяш каби хатоликларга йўл қўйишнинг олдини олишда ёрдам беради, жавоблар варақасини расимийлаштириш учун кам вақт сарфланишини таъминлайди.

2. Саволларга жавоб белгиланадиган доирачалар 1 дан 108 гача бўлган кетма-кет сонлар билан рақамланди.

Бу абитуриент томонидан фан блокларини, саволларни алмаштириб бўяш каби хатоликларни олдини олишда ёрдам беради.

3. Абитуриент ҳақидаги маълумотларни киритиш ва имзо ўрни жавоб бўяладиган доирачалар билан битта бетга (барча огоҳлантирувчи ёзувлар иккинчи бетга) жойлаштирилди.

II. Саволлар китоби бўйича:

1. Саволлар китобида берилган саволлар рақамлари кетма-кетликда рақамланди. Масалан, учта фан блоки мавжуд бўлган саволлар китобида биринчи фан саволлари 1 дан 36 гача, иккинчи фан 37 дан 72 гача, учинчи фан 73 дан 108 гача сонлар шаклида рақамланди.

Бу абитуриент томонидан саволлар китобида тўғри деб танлаган жавобларини жавоблар варақасида бўяшда йўл қўйилиши эҳтимоли юқори бўлган, масалан блокларни алмаштириб бўяш, саволларни алмаштириб бўяш каби хатоликларни олдини олишда ёрдам беради.

JV1

JV2

Бу ўзгаришлар ҳақида 2013 йилги тест синовлари арафасида айтган эдим. Ушбу ўзгаришларнинг фойдаси ҳақида батафсил тушунтирган эдим. Мазкур ўзгаришлар 1 йил ўтиб тестларда амалга киритиладиган бўлди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (81)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (0)

2 фикр

  1. Haqiqatan bu kabi mish-mishlar men birinchi yil o’qishga topshirganimdayoq yuzaga kelgan edi. Mana hozirda talabaman. Oradan bir yil o’tgach ham 2014-yilda ham eski tizimda o’tkazildi. O’zi rostdan ham shu yangilik joriy etiladimi? Abituriyentlarga qanday maslahat berishni ham bilmay qoldi odam. Siz nima deb o’ylaysiz?

  2. Ассалаума-алйкум! Хушнудбек ака. Сизга саволим бор эди. Мен Педагогока факультети “Мусикий таълим” йуналиши бакалабрин 2010-йилда тугатдим. Шу мутахассислигда Магистринда укимокчи эдим , лекин Мени дипломимни шифри тугри келмаяпди. Мусикий таълим йуналиши магистратураси качон очилади? Жабов учун катта рахмат.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига