Янги ҳужжатлар

Тиббиёт олийгоҳларининг ҳудудлар бўйича тақсимланган мақсадли қабул квоталари ҳақида маълумот

2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чеккани ҳақида хабар бергандим.

Мазкур қарорга кўра, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари буюртмаларига биноан юқори малакали тиббиёт кадрларига ўткир талаб мавжуд бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул бўйича квоталарни Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт олий таълим муассасаларига давлат грантлари асосида бакалавриат йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашнинг умумий белгиланган параметрлари доирасида ажратиш бўйича таклифи қабул қилинди.

Қуйида қайси тиббиёт олий таълим муассасасига ҳудудлар бўйича давлат гранти асосида нечта квота ажратилгани билан танишишингиз мумкин:

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ (Тошкент)

Даволаш иши факультети –давлат гранти асосида жами 135 та ўрин. Шундан:

Сурхондарё – 20 та, Қашқадарё – 20 та, Жиззах – 25 та, Сирдарё – 15 та, Тошкент – 55 та ўрин.

Тиббий профилактика иши факультети – давлат гранти асосида жами 21 та ўрин. Шундан:

Жиззах – 10, Сирдарё – 1, Тошкент – 10 та.

Олий ҳамширалик иши факультети – давлат гранти асосида жами 47 та ўрин. Шундан:

Жиззах – 18, Сирдарё – 5, Тошкент – 4, Наманган – 10, Фарғона – 10.

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИНИНГ УРГАНЧ ФИЛИАЛИ

Даволаш иши факультети –давлат гранти асосида жами 30 та ўрин.

Педиатрия иши факультети – давлат гранти асосида жами 15 та ўрин.

Тиббий профилактика иши факультети – давлат гранти асосида жами 6 та ўрин.

Юқоридагиларнинг барчаси Хоразм вилояти ҳудуди учун.

ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ (Тошкент)

Даволаш иши факультети –давлат гранти асосида жами 40 та ўрин. Шундан:

Жиззах – 5, Сирдарё – 15, Тошкент – 20.

Педиатрия иши факультети – давлат гранти асосида жами 150 та ўрин. Шундан:

Сурхондарё – 30, Қашқадарё – 30, Жиззах – 15, Сирдарё – 15, Тошкент – 10, Наманган – 20, Фарғона – 30.

Олий ҳамширалик иши факультети – давлат гранти асосида жами 30 та ўрин. Шундан:

Сурхондарё – 15, Тошкент – 15.

ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИНИНГ НУКУС ФИЛИАЛИ

Даволаш иши факультети –давлат гранти асосида жами 15 та ўрин.

Педиатрия иши факультети – давлат гранти асосида жами 30 та ўрин.

Тиббий профилактика иши факультети – давлат гранти асосида жами 15 та ўрин.

Стоматология факультети – давлат гранти асосида жами 10 та ўрин.

Олий ҳамширалик иши факультети – давлат гранти асосида жами 7 та ўрин.

Юқоридагиларнинг барчаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди учун.

АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ

Даволаш иши факультети –давлат гранти асосида жами 135 та ўрин. Шундан:

Андижон – 37, Наманган – 45, Фарғона – 53.

Педиатрия иши факультети – давлат гранти асосида жами 45 та ўрин. Шундан:

Андижон – 15, Наманган – 10, Фарғона – 20.

Тиббий профилактика иши факультети – давлат гранти асосида жами 30 та ўрин. Шундан:

Андижон – 10, Наманган – 10, Фарғона – 10.

Стоматология факультети – давлат гранти асосида жами 30 та ўрин. Шундан:

Андижон – 10, Наманган – 10, Фарғона – 10.

Олий ҳамширалик иши факультети – давлат гранти асосида жами 15 та ўрин. Шундан:

Андижон – 15 та.

БУХОРО ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ

Даволаш иши факультети –давлат гранти асосида жами 65 та ўрин. Шундан:

Бухоро – 30, Навоий – 15, Сурхондарё – 10, Қашқадарё – 10.

Педиатрия иши факультети – давлат гранти асосида жами 10 та ўрин. Шундан:

Бухоро – 5, Навоий – 5.

Стоматология факультети – давлат гранти асосида жами 5 та ўрин. Шундан:

Бухоро – 5.

Олий ҳамширалик иши факультети – давлат гранти асосида жами 19 та ўрин. Шундан:

Бухоро – 10, Навоий – 9.

САМАРҚАНД ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ

Даволаш иши факультети –давлат гранти асосида жами 100 та ўрин. Шундан:

Самарқанд – 35, Сурхондарё – 20, Қашқадарё – 25, Жиззах – 20.

Педиатрия иши факультети – давлат гранти асосида жами 65 та ўрин. Шундан:

Самарқанд – 25, Сурхондарё – 12, Қашқадарё – 13, Жиззах – 15.

Тиббий профилактика иши факультети – давлат гранти асосида жами 20 та ўрин. Шундан:

Самарқанд – 7, Сурхондарё – 4, Қашқадарё –5, Жиззах – 4.

Стоматология факультети – давлат гранти асосида жами 25 та ўрин. Шундан:

Самарқанд – 7, Сурхондарё – 6, Қашқадарё – 6, Жиззах – 6.

Олий ҳамширалик иши факультети – давлат гранти асосида жами 25 та ўрин. Шундан:

Самарқанд – 7, Сурхондарё – 7, Қашқадарё – 7, Жиззах – 4.

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

Стоматология факультети – давлат гранти асосида жами 40 та ўрин. Шундан:

Хоразм – 6, Навоий – 5, Сурхондарё – 6, Қашқадарё – 6, Жиззах – 5, Сирдарё – 6, Тошкент – 6.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (381)
  • Йўқ (113)
  • Бироз (12)

8 фикр

  1. agar toshkent tibbiyot akademiyasiga biz yashaydigan viloyatdan kvota ajratilmagan bulsa unda bu oliy gox bizning xukkatlarimizni qabul qilmaydi shundaymi

    • олинади, фақат контрактда ўқишингиз мумкин. Ёки номлари кўрсатилмаган бошқа факультетда.

  2. ???

  3. ассалому алейкум,наманган вилоятидан абитуриент,Тошкент тиббиет институтига документ топшириб ,тест синовида катнашиши мумкинми?

  4. Assalom alekum man buxoro viloyatida yashayman bizda tibbiyot instituti bor lekin man toshkent tibbiyot institutida öqimoqchiman buxoroni qabul qiladimi? Keyin nomlari ko’rsatilmagan fakultet debsiz demak yangi fakultetlar ochiladimi?

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига