Yangi hujjatlar

“Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси

Аслида ушбу мақолани тил байрами арафасида ёзишни режалаштирган эдим. Аммо доим ҳам хоҳишлар имкониятлар билан мутаносиб бўлавермас экан. Хизмат сафарида бўлганлигим сабабли, мазкур мақола кечикиб эълон қилинмоқда.

Шундай пайтда ҳар қандай вазият учун оқилона мақоллар топиб бера оладиган доно халқимиз омон бўлсин дегим келади. Ота-боболаримиз айтганларидек, ҳечдан кўра, кеч яхши. Ушбу мақолни ўзимизга шиор қилиб оламизда, асосий мавзуга ўтамиз.

Сизга маълумки, ҳар йили 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида юртимизда кенг нишонланади. Жорий йилда мазкур қонуннинг қабул қилинганлигига 25 йил тўлганини эътироф этиш лозим. Эътибор беринг, 25 йил! Чорак аср демакдир бу! Ўтган давр мобайнида ҳукуматимиз томонидан ўзбек тилини ривожлантириш, унинг мавқеини мустаҳкамлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди ва бу борада эътироф этишга арзигулик муваффақиятларга ҳам эришилди.

Бироқ шундай бўлса-да, айрим камчиликлар ҳам кўзга ташланаётгани сир эмас.

Тил байрами арафасида телевидения, радио, босма ва электрон матбуотда жуда кўп чиқишлар бўлади, танқид ҳам, мақтов ҳам, таклиф ҳам бирдек айтилади. Мени хурсанд қиладиган томони, айнан мана шу мавзуда танқидий фикрлар очиқ-ойдин айтилади, бундай фикрларни нафақат норасмий, балки расмий нашрлада ҳам, давлат телерадиоканалларида ҳам кузатишимиз мумкин.

Аммо ушбу танқидлардан қанчалик хулоса чиқарилаётганлиги бу иккинчи масала. Деярли фойдаси бўлмаяпти-ку дея жим туриш ҳам тўғри эмас.

Шундай экан, ўзбек тили ҳақида “Тилга эътибор – элга эътибор” номли кичкинагина лойиҳага қўл уришга қарор қилдим. Ушбу лойиҳанинг ҳажми, кўлами кенг бўлмаслиги мумкин, аммо фойдаси тегади деган умиддаман.

Лойиҳа ўзида ўзбек тилига бағишланган туркум мақолаларни мужассамлаштирган бўлиб, ушбу мақолалар Xushnudbek.uz сайти орқали эълон қилинган ва кейинчалик ҳам чоп этиб борилади.

Ушбу лойиҳа доирасида чоп этиладиган мақолалар турли мавзуларда бўлиб, улардан таклифлар ҳам, танқидлар ҳам, таҳлиллар ҳам ўрин олган.

Агар ушбу мавзуда Сизнинг ҳам ўз фикрингиз, ўз қарашингиз бўлса, унда ўша қимматли фикрларингизни биз билан ўртоқлашишингизни сўрайман. Ўзбек тилига бағишланган мақолаларингизни, фикрларингизни xushnudjohn@gmail.com манзилига юборишингиз мумкин. Энг яхши фикрлар (мақолалар) сайтим орқали “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилади. Эътиборсиз эмаслигингиздан хурсандман!

Лойиҳада чоп этилган мақолалар:

Мавзуга доир архивдаги мақолалар:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (20)
  • Йўқ (5)
  • Бироз (2)

6 фикр

  1. Xushnudbek.uz qachon lotin alfbosiga o’tadi 😀

  2. https://e.halkbank.uz:5080 ham xato yozilgan boʻlsa kerak. Ruscha boʻlishi mumkin.

  3. xushnudbek.uz ga omad!

  4. Тил ҳақидаги долзарб масаланинг интернетда пайдо бўлиши ва лойиҳанинг самараларини кўриб хурсанд бўлдим. Она тилимизнинг софлиги учун олиб борилаётган ҳар қандай иш, каттаю кичиклигидан қатъий назар, шарафли. Бу ишларингизда Сизга омад тилайман.
    Шу ўринда ўзим кузатган, ва ўйлашимча кўпчиликни ранжитаётган, кундалик ҳаётимизда кўп учрайдиган жой номларининг ёзилишидаги хатоликлар ҳақида гапирмоқчи эдим.
    Чор-су, Юнус-обод (ёки Юнус-абад), Мирзо-Улуғбек, Қора-камич каби қўпол ва хато ёзилган жой номлари ҳозирги кунда нафақат транспорт (автобус, йўналишли такси) ларнинг пешонасига ёзилган, балки баъзи бир uz доменидаги интернет сайтларида ҳам, ва ҳатто газеталарда ҳам ёзилмоқда. Нега Чорсу, ёки Юнусобод деган чиройли жой номлари кўр-кўрона хато ёзилмоқда. Наҳотки шу номларни ёзаётганлар жой номлари аслида қандай ёзилишини билишмайди? Агар бирор қонун бузилса, у жиноят ҳисобланади, агар тил ҳақидаги қонун бузилсачи, бу жиноят эмасми?
    Сўзларим исботсиз бўлмасин учун… Кўпчилик интернет провайдерларининг сайтларида “Зона покрытия” деган саҳифаси бор, бу саҳифада интернет провайдернинг хизматлари билан қопланган ҳудудлар белгилаб чиқилган. Саҳифада келтирилган жой номлари юқорида айтилгани каби қўпол тарзда бузиб ёзилган. (масалан: https://st.uz/area) Эълонлар бериб бориладиган газеталарда ҳам худди шундай камчиликлар мавжуд.
    Ким ва қачон буларни тўғриларкин?

  5. Bu loyihangiz menga juda yoqdi!

  6. Ushubu loyiha manga juda yoqdi!
    O’z tilimizning kelajagi haqida o’zimiz qayg’urmasak kim qayg’uradi?

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига