Yangi hujjatlar

Ўзбекистонда 41 та спорт тури бўйича тренерлик қилиш учун жисмоний тарбия маълумоти шарт эмаслиги белгиланди

2014 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири М.Ходжиматов “Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги 91-сонли буйруққа имзо чекди.

Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» қарорига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, буйруқ асосида тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқланди.

Иловада келтирилган рўйхатга биноан, 41 та спорт тури бўйича тренер ва тренер-ўқитувчилик қилиш учун жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайди. Бундай спорт турлари орасида, юртимизда кенг тарқалган шахмат, шашка, автомобиль спорт турлари, кикбоксинг, самбо, таэквондо, қўл жангилар ҳам бор.

Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари
РЎЙХАТИ

1. Автомобиль спорт турлари (авторалли, автокросс, шоссе-айланма пойгалар, картинг)
2. Альпинизм
3. Амалий спорт турлари (триатлон (дуатлон), биатлон (ёзги, қишки), ёнғин-амалий спорти, пневматик қуролдан ўқ отиш)
4. Армрестлинг
5. Ашихара каратэ
6. Бадминтон
7. Боулинг
8. Джит Кун До
9. Камондан ўқ отиш
10. Кёрлинг
11. Кикбоксинг
12. Комбат айкидо
13. Қояни забт этиш
14. Қўл жанги
15. Модель спорт турлари (авиамодель, ракетомодель, кемамодель, автомодель)
16. Мотоциклет спорти (мотокросс)
17. Муай-тай
18. От спорти
19. Пауэрлифтинг
20. Пенчак силат
21. Радиоспорт
22. Самбо
23. Сноуборд
24. Спорт турлари бўйича хореограф
25. Спорт Ушу
26. Стендда отиш
27. Сув полоси
28. Сувга сакраш
29. Таэквондо
30. Тоғ чанғиси спорти
31. Узбек жанг санъати
32. Улоқ кўпкари
33. Универсал жанг
34. Фигурали учиш
35. Фудокан каратэ
36. Хапкидо
37. Хоккей
38. Шахмат
39. Шашка
40. Шорт-трек
41. Шотокан каратэ-до

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (33)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (2)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига