Янги ҳужжатлар

Украинада абонентларга оммавий SMS-спам юборган мобил операторларига жарима солишмоқчи

Украина Парламенти халқ депутатлари абонентларга оммавий равишда спам SMS-хабарлар юборган мобил операторларига жарима солиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини илгари суришмоқда. Бу ҳақида Segodnya.ua сайти хабар бермоқда.

Бунда асосий эътибор ҳеч қандай буюртма бермаган абонентларга турли кўринишдаги, масалан, матн, мультимедия ва овозли хабарлар юборган мобил алоқа операторлари ва провайдерларга қаратилади.

Лойиҳа муаллифлари алоқа операторларига бундай кўринишдаги спам SMS-хабарларни юборишни тақиқлашни, агарда улар бу тақиқни бузса, уларга жарима солишни таклиф қилишган. Қоидабузар алоқа операторлари ва провайдерлар энг кам иш ҳақининг 30-40 баравари миқдорида жаримага тортилади. Ушбу ҳаракатлар жарима солингандан кейин яна такрорланса, унда 50 баравардан 100 бараваргача жаримага тортилиши мумкин. Шунингдек, операторларга оммавий юборилган спам SMS-хабарлар натижасида абонентларга етказилган зарарларни ҳам қоплаш мажбурияти юкланади.

Қонун лойиҳаси муаллифлари таъкидлашича, мазкур қонун кучга кирса, абонентлар алоқа операторларидан келадиган ёқимсиз спам SMS-хабарлардан қутилиш имконини беради.

spam-sms

Ўзбекистонда абонентларга келадиган SMS-спамлардан намуна

 

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (3)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Битта фикр

  1. Бу Ўзбекистон Республикаси уяли алоқа компанияларида ҳам борку, демак бу ҳам қонунга хилоф эканда.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига