Yangi hujjatlar

10 фоиздан ортиқ концентрацияли сирка кислотасини (уксус) чакана савдода сотиш тақиқланди

2013 йил 12 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг Қарори қабул қилинди.

Мазкур Қарордан мақсад сирка кислотасини чакана сотиш ва истеъмол қилишда хавфсизлик талабларини таъминлаш, фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш эканлиги таъқидланган.

Унга кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қўшимча ва ўзгартириш киритилди.

Аниқроқ тўхталадаиган бўлсак, қуйидаги мазмундаги янги банд қўшилди:

47-1. Озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ концентрацияли сирка кислотасини чакана савдода сотишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, 70-банддаги “уксус” сўзи “озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ бўлмаган концентрацияли сирка кислотаси” сўзлари билан алмаштирилди.

Бундан ташқари, Қарорда “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компаниясига “Ўзстандарт” агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой ичида сирка кислотасига амалдаги стандартларни қайта кўриб чиқиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган сирка кислотасининг концентрацияси бўйича ягона талабни белгилаш вазифаси топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси эса “Ўзстандарт” агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда чакана савдо тарзидаги озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ концентрацияли сирка кислотаси сотилишини олдини олиш, шунингдек ушбу маҳсулотни олиб қўйиш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбир кўрадиган бўлди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига