Янги ҳужжатлар

Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилиши мумкин

Уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Виртуал қабулхонасига жуда кўплаб мурожаатлар тушаётгани сабабли Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақида, Шавкат Мирзиёевнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилинган.

Хабарда мазкур вазирликни ташкил этиш бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланаётгани айтилади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонасининг 1000 телефон рақамига қўнғироқлар сони кескин равишда ўсиб бормоқда, натижада 19 октябрь куни бир сутка давомидаги қўнғироқлар сони 19 мингдан ортган.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (36)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига