Янги ҳужжатлар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Адлия вазирлигида расман рўйхатга олинди

2017 йил 30 июнь куни Тошкентдаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Камолот” ЁИҲни тугатиб, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқини тузишни таклиф этган эди.

Мазкур таклиф қурултой делегатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланганди.

Бугун, 5 июль куни, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилик қилди.

Ушбу йиғилишда Адлия вазири М.Икрамов сўзга чиқиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 2017 йил 5 июль санасидан расман нодавлат нотижорат ташкилот сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қилди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Шундан сўнг, Адлия вазири рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи махсус гувоҳномани Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоевга топширди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (13)
  • Йўқ (50)
  • Бироз (1)

2 фикр

  1. Salom admin, Prezidentimiz O’zbekiston yoshlar ittifoqini DAVLAT TASHKILOTI sifatida tuzamiz degandi, maqolada nodavlat notijorat deb yozilgan

    • Президент унақа демаганди. Менимча, нутқни нотўғри тушунибсиз.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига