Янги ҳужжатлар

Ўзбекистон Миллий Университетига янги ректор тайинланди

Ўзбекистондаги энг отахон таълим даргоҳларидан бири Ўзбекистон Миллий Университетига янги ректор тайинланди.

Олинган маълумотларга кўра, Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович жамоага янги ректор сифатида таништирилган. Ш.Сирожиддинов бундан аввал ЎзМУнинг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

ЎзМУнинг аввалги ректори Муҳамедов Ғофуржон Исроилович ҳозирда қайси лавозимга ўтганлиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Сирожиддинов Шуҳрат Самариддиновичнинг таржимаи ҳоли:

uzmu-rektori

Филология фанлари доктори, профессор

Самарқанд вилоятида туғилган. 1984 йилда Тошкент давлат университетининг Шарқ факултетини тамомлаган(ТошДУ)

1984 й. – Тошкент давлат университетининг шарқ халқлари адабиёти кафедраси ўқитувчиси

1984 – 1986 йй. – ҳарбий хизмат

1987 – 1993 йй. – Самарқанд давлат университети ўқитувчиси, ректор ёрдамчиси

1993 – 1998 йй. – Ўзбекистон Фанлар Академияси Самарқанд бўлимининг катта илмий ходими, бош илмий котиби

1998 – 2003 йй. – “Имом ал-Бухорий” халқаро жамғармаси бошқаруви раисининг ўринбосари

2002 – 2003 йй. – Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази стажёр-илмий ходими

2003 – 2005 йй. – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг фалсафа ва жаҳон маданияти кафедраси профессори, кафедра мудири

2005 – 2012 йй. – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг биринчи проректори

2012 – 2014 йй – Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори

2014 йил апрелдан ЎзМУ ўқув ишлари бўйича проректори.

Шуҳрат Самариддинович – матншунос олим, ўзбек мумтоз адабиёти, диний-фалсафий таълимотлар ва бадиий таржима соҳаларида тадқиқот олиб боради. 16 та монография, рисолалар ва ўқув услубий қўлланмалар ҳамда 140 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (115)
  • Йўқ (36)
  • Бироз (12)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига