Yangi hujjatlar

ОТМ профессор-ўқитувчиларининг ишлар ҳажмини ҳисоблашнинг янги вақт меъёрлари тасдиқланди

2015 йил 9 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи имзоланди.

Унга кўра, Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидалари ва вақт меъёрлари тасдиқланди.

Ушбу ҳужжатнинг амал қилиши олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган халқаро ва хорижий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини нормалаштириш ҳар йили келгуси ўқув йили учун тузиладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган шахсий иш режаларига асосланади.

Йиллик шахсий иш режа 1540 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.

Қоидаларга кўра, иш турлари бўйича ҳисобланган соатлар ҳажми олий таълим муассасасининг штат бирликлари сонини ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибининг ойлик маошларини белгилаш учун асос бўлмайди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари ўртасида ишларни нормалаштириш бўйича тавсия этиладиган тақсимот:

ўқув ишлари — 50% — 70%;

илмий-методик ишлари — 5% — 10%;

илмий-тадқиқот ишлари — 15% — 20%;

ташкилий-методик ишлар — 5% — 10%;

маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар — 10% — 15%.

Маъруза машғулотлари профессор, доцент, катта ўқитувчи ва илмий даражага эга бўлган ассистент (ўқитувчи)лар томонидан ўтказилади. Зарур ҳолларда (маъруза машғулотлари ҳажми кўп бўлганда, профессор, доцент ва катта ўқитувчилар етарли бўлмаганда ва шу каби бошқа ҳолларда) камида 3 йиллик илмий-педагогик (илмий) иш стажига эга ассистент ёки ўқитувчиларга бир ўқув йилида 100 соатгача бўлган ҳажмда маъруза машғулотларини ўтишга олий таълим муассасаси кенгашининг қарорига асосан рухсат берилади.

Тошкент давлат юридик университетида ассистент ёки ўқитувчиларга, уларнинг илмий-педагогик (илмий) иш стажи муддатидан қатъи назар, бир ўқув йилида 250 соатгача бўлган ҳажмда маъруза машғулотларини ўтишга мазкур таълим муассасаси кенгашининг қарорига асосан рухсат берилади.

Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув (маъруза, амалий, семинар ва лаборатория) соатлари ҳажми 400 соатдан кам бўлмаслиги тавсия этилади.

Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар ҳажмини ҳисоблашнинг вақт меъёрлари билан қуйидаги ҳужжат орқали тўлиқ танишишингиз мумкин.

Буйруқни расмий манбадан ўқиш ва юклаб олиш:

Буйруқни расмий манбадан ўқиш ва юклаб олиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (53)
  • Йўқ (13)
  • Бироз (5)

6 фикр

  1. Хушнудбек, мен ушбу сайтда жуда қизиқарли маълумотларни топаолаяпман. Сизга раҳмае!!!

    • Арзимайди, бир кишига бўлса-да фойдам тегаётган бўлса, хурсандман.

  2. Салом Хушнудбек,
    Мен Нутфилло Салимович, БухДУ доценти.

    Ҳар нафар бир ҳисса ишлайдиган педагог-ходим
    Адлия вазирлиги томонидан вақт меъёрларида белгиланган 1540 соатли иш ҳажмини бажаришлари керак
    1540 соат қайердан олинган?

    365 кун – 52 та якшанба кунлари = 313 кун;
    313 кундан – 48 таътил кунлари = 265 кун;
    265 кундан– 9 та байрам кунлари =256 кун;
    256х6=1536 соат. 1540 соат: 6 соат =257 кун.
    Яъни бир кунда биз 6 соат ишлашимиз керак.
    Ундан 3 соати университетда, аудитория соатларни бажариш
    ва 3 соати уйда ёки шахсий кабинетда колган ишларни бажариш.

    Энди куйидаги фикрга нима дейсиз?!

    «Олий таълим педагог ходим (ОТПХ)лари бир йилда 2015 йилда
    ОЎМТВ томонидан ишлаб чиқилган ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган
    Вақт меъёрларида белгиланган 1540 соатли иш ҳажмини бажаришлари керак.
    Вақт меъёрларидан ташқари ишларни бажариш белгиланган ойлик маошга кирмайди.
    Ортиқча соатлар учун иш (хизмат) вақтидан ташқари ҳақ тўлаш йўлга қўйилган тақдирдагина,
    бажариш мумкин. Агар бундай ҳақ тўлаш бўлмаса, 1540 соат иш ҳажмига кирмайдиган иш ва
    топшириқлар (мажлисбозлик ва қоғозбозликлар) ноқонуний саъй-ҳаракатлар ҳисобланмайдими.
    Айни савол мени жуда қийнамоқда.
    Ҳуқуқий ёрдам беришингизни сўрайман.
    Ҳурмат билан

  3. Салом Хушнудбек куйидаги бандга батафсил тушунча бесангиз.
    Ўқув (маъруза, амалий, семинар, лаборатория, якка тартибда) машғулотлари ўтказишга тайёргарлик кўриш
    ўқув режаси бўйича олдиндан ўқиб келинаётган фан учун — аудитория соати ҳажмининг (фан такрорисиз) 20 % гача;
    Гуруҳ журналидаги қайдлар асосида аниқланади.
    ўқув режасига янги киритилган фан учун ёки профессор-ўқитувчи томонидан биринчи марта ўтилаётган фан учун — 30% гача.
    Бунда янги киритилган фан деганда, кадрлар истеъмолчиларининг тавсияси билан қўшимча фан ёки танлов фанлари блокига киритилган фан ёхуд ўқув режаси ўзгариши билан жорий этилган фан тушунилади.

    • Саволни айтингчи. Қаери тушунарсиз?

      • Хушнудбек what if юқоридаги саволим бўйича ўзимнинг йиллик нагрузкамни Сизга ташлаб берсам Сиз неча соат хисоблаган бўлардиз менга қизиқ.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига