Yangi hujjatlar

Шуҳрат Тешаев Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Фармонига асосан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбари ўзгарди. Бу ҳақда 12uz.com хабар берига асосланиб, Кун.Уз хабар берган. Аммо ҳозирча мазкур Фармоннинг расмий матни қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинмаган.

Хабар беришларича, Президент Фармонига асосан Тешаев Шуҳрат Журақулович Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланган. Вазир ўзгаргани тўғрисидаги маълумот вазирлик сайтида ҳам тасдиқланган.

Photo: Agro.uz

Photo: Agro.uz

Тешаев янги лавозимда 2013 йилнинг сентябрь ойида Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланган Зафар Рўзиев ўрнини эгаллади.

Шуҳрат Тешаев ушбу тайинланувга қадар қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

12uz.com’нинг қайд этишича, ушбу тайинланувдан сўнг Вазирлар Маҳкамаси шахсий таркибида фақатгина битта ўрин бўш қолмоқда. Ўзбекистон бош вазирининг ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари бўйича ўринбосари ўрни ҳозирча вакант.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (2)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига