Янги ҳужжатлар

ЖЧ-2014 викторинасида иштирок этинг ва эксклюзив совринлар ғолибига айланинг

Футбол оламида 4 йилликнинг энг муҳим воқеаси бошланишига ҳам оз фурсатлар қолди.

Эсингизда бўлса, илгари ЖАРда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати, Қатар майдонларида бўлган Осиё Кубоги-2011 ҳамда Польша ва Украина майдонларида ўтказилган Евро-2012 баҳслари мобайнида мухлислар ўртасида викториналар ўтказгандик.

Мазкур викториналар мухлислар орасида катта қизиқиш билан кутиб олингани сир эмас. Шу сабабли, Stadion.uz сайти билан ҳамкорликда ЖЧ-2014 учун Викторина ташкиллаштиришга қарор қилдик.

Сизда ҳам ушбу танловда иштирок этиш истаги пайдо бўлган бўлса, унда сайтимиздан махсус анкетани кўчириб олишингиз, ўша анкетани керакли маълумотлар билан тўлдиришингиз ҳамда тайёр бўлган файлни wcviktorina@gmail.com манзилига юборишингиз даркор.

Эътибор беришингизни сўрар эдикки, Викторинада қатнашиш учун албатта Stadion.uz сайтидан рўйхатдан ўтган бўлишингиз шарт.

Эслатиб ўтаман, анкеталарни қабул қилишнинг сўнги муддати 12 июнь соат 20.00 (Тошкент вақти билан).

Танлов шартлари ва очколарни ҳисоблаш тизими ҳақида махсус анкетани кўчириб олганингиздан сўнг, танишиб чиқишингиз мумкин.

Танлов ғолиблари Stadion.uz таҳририяти томонидан ЖЧ-2014 мусобақаларидан эксклюзив эсдалик совға, «Fan of…» бренди томонидан Португалия, Испания, Бразилия, Италия, Германия каби терма жамоалар фанатларининг либоси (ғолиб исталган бирини танлаш имкониятига эга), шунингдек, “Пахтакор” футбол жамоаси томонидан жамоа футболчиларининг имзоси туширилган футбол тўпи билан тақдирланади.

Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Викторина қоидалари

1. Викторинада Stadion.uz сайтида рўйхатдан ўтган исталган иштирокчи қатнашиши мумкин.
2. Викторинада 1 киши бир марта қатнаша олади, гарчи унинг сайтда бир нечта ники бўлса ҳам.
3. Викторинада қатнашиш учун махсус анкетани кўчириб олиш зарур.
4. Анкета Microsoft Excel форматида (*.xlsx) бўлиб, 444 кб ҳажмга эга.
5. Анкетани имкон қадар Microsoft Office дастурининг 2007 ёки ундан юқори версияларида очиш мақсадга мувофиқ.
6. Телефон орқали кирадиган мухлисларимизга эслатма: махсус анкета iOS ҳамда Android операцион тизимларида ҳам очилади, фақат бунинг учун Excel форматдаги файлни ўқийдиган махсус дастур (программа) бўлиши керак. Лекин шуни инобатга олингки, анкета мобил телефонда очилганда, баъзи хатоликлар бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шу сабабли Сизга анкетани компьютер орқали юклаб олиб, тўлдириб юборишни тавсия қиламиз.
7. Махсус анкета 2 та саҳифа (лист)дан иборат: 1) Anketa-2014; 2) Sizning natijangiz
8. Anketalar-2014 саҳифасидаги барча натижаларни тўлдиришингиз лозим. Барча натижалар дейилганда, токи гуруҳ босқичидан тортиб финалгача ҳисобларнинг тахминий вариантини ёзишингиз керак. Шунингдек, 4 та қўшимча саволлар ҳам берилган (тўпурар футболчи, тўпурар жамоа ва ҳ.к). Ўша саволларга ҳам жавоб ёзишингиз керак.
9. Тўлдирилган анкетани wcviktorina@gmail.com манзилига 12 июнь соат 20.00 (Тошкент вақти билан) юборишингиз шарт.
10. Яна бир бор эслатиб ўтамиз: 12 июнь санасигача токи Финалгача бўлган барча ҳисобларни тўлдириб жўнатишингиз керак. Аввал гуруҳ босқичини тўлдириб, кейинчалик плей-офф натижаларини юборганларнинг кейинги анкетаси қабул қилинмайди.
11. `Sizning natijangiz` саҳифасини тўлдиришингиз шарт эмас. Мазкур саҳифа Сиз учун ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, ЖЧ давомида тахмин қилган натижаларингиз Сизга неча очко олиб келаётганини ўзингиз ҳисоблаб боришингиз имконини беради.
12. Анкетани тўлдириб юбораётганда, имкон қадар файл номини Stadion.uz сайтидаги никингиз номига ўзгартирсангиз яхши бўлар эди.

МАХСУС АНКЕТАНИ КЎЧИРИБ ОЛИШ

12 фикр

  1. Std.uz сайтига аъзо булолмаяпман илтисмос тушунтириш берворинг почтага келган кулланмадан тасдик кетмаяпти

  2. Ёрдам учун катта рахмат

  3. wcviktorina@gmail.com бу сайтга кандай килиб анкетани юборади

  4. Man anketani toldirdim qandoq yubori bolmayapti yu … Xali vaht boru yordam qiling wcviktorina@gmail.com drujba tashadim qoshing , keyin anketa yubora olaman …

  5. Viktorinaning joriy reytingini qayerdan bilsak bo`ladi?

    • Assalomu alaykum sayt ma’muriyati to’g’rirog’i Xushnudbek.
      Yuqoridagi Programmist nikli ishtirokchi savollariga qo’shilaman. Ya’ni viktorina joriy reytingi haqida ham sahifa ochilsa hammaga maqul bo’lar edi. Har bir o’yindan keyin ishtirokchilar qiziqib reytingni ko’rgani kirishadi.

    • Stadion.uz сайтида бериб борилади.

  6. Xormanglar!
    Sovolim bor edi.
    Viktorinada guruhdan keyingi bosqichlarida masalan: man kiritgan viktorinada Urugvay-Columbiya juftligi 52 ga to’ri kesayu asosiy chempionatda bu juftlik 50-o’yinga to’gri keldi, bu juftlikdan bal olishim mumkinmi yoki turgan o’rniga bog’liqmi?

    • Агар Сиз айтган вазият бўлса, унда балл берилмайди. Турган ўрнига боғлиқ.

  7. Salom ma’muriyat.

    Menda taklif bor edi. Mundial yakunlanganden keyin shu 186 ta ishtirokchi to’ldirgan anketalarni saytda visual ko’rsatilsa hammaga qiziq bo’lar edi.
    Agar bunga ko’p vaqt ketishini hisobga olsak, hech bo’lmaganda ishtirokchilar yuborgan excel anketalarni har kim ko’chirib olish imkoniyatini yaratish. Ayonki, yuqori ball olgan g’oliblarni qanday anketa to’ldirgani ko’pchilikka qiziq. Shuni tashkilasangiz xursand bo’lar edik.

  8. Agar 186 ishtirokchi excellarini pdf larga aylantirib jadval qilsangiz yanayam yaxshi. sayt orqali harkim ko’rib olurardi.
    oldindan raxmat

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига