Yangi hujjatlar

2014 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларининг жадвалини юклаб олинг

Миллионлаб футбол ихлосмандлари интизорлик билан кутаётган Жаҳон чемпионати ўйинларига Бразилия яшил майдонларида старт берилишига ҳам оз фурсатлар қолди.

Бундай фурсатларда кўпчилик мухлисларни Жаҳон чемпионатининг жадвали, тақвими қизиқтириши шубҳасиз. Аслида бундай жадвалларни интернет тармоғидан осонгина топиш мумкин. Нафақат футбол, спортга ихтисослашган сайтлар, балки ўзини ҳурмат қилган кўплаб янгилик сайтлари ҳам мундиал жадвалини ҳавола қилиши табиий ҳол.

Аммо барчада ҳам доим интернет тармоғига уланиш имконияти мавжуд бўлмаслиги мумкин. Шу сабабдан, оффлайн режимида фойдаланиш осон бўлган тақвимни юклаб олиш мухлислар учун қулай бўлса керак дея ҳисобладим ҳамда Сизларга ана шундай жадвални ҳавола қилмоқчиман.

Мазкур жадвал Excely.com сайти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у Microsoft Excel форматида.

Ушбу жадвалнинг қулай томони шундаки, Сиз фақатгина ҳисобларни киритиб борасиз холос, қолганини дастурнинг ўзи уддалайди. Яъни гуруҳда ким қандай ўринни олганини, очколар сонини, тўплар нисбатини, плей-офф босқичларида кимнинг рақиби ким бўлишини ва ҳ.к.

Шунингдек, жадвал тилини осонгина ўзгартиришингиз ҳам мумкин ва 43 та тилдан исталган бирини танлаш имконияти мавжуд.

Энг асосийси, ўйинларнинг тўлиқ тақвими: куни, соати, ўйин бўладиган шаҳар номи ҳақида маълумотлар бор.

Минг марта гапиргандан кўра, бир марта юклаб олган яхши. Умид қиламанки, ушбу жадвалнинг Сиз учун бирон фойдаси тегади.

ЖЧ-2014 ЖАДВАЛИНИ ЮКЛАБ ОЛИШdownload

P/S: Жадвалнинг оригинал варианти бироз ўзгартирилган бўлса ҳам, унинг муаллифлик ҳуқуқи Excely.com сайтига тегишли.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (2)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

6 фикр

  1. СНАЯТ ЗАЩИТУ ЛИСТА парол канака манга турли далатлар тилини кандай урнатилганини билмокчиман МАКРОС оркали куйилганми?

    • Йўқ, формулалар орқали. Паролни айта олмайман, узр.

  2. gap yoq lekin raxmat sizga

  3. Assalomu alaykum Xushnud aka.
    Sog’liqlariz yaxshimi?
    Men so’ramoqchi bo’lganim JCh-2014 ga qilingan jadval borasida edi.
    Jadval Excel da qilingan. Men uning qanday qilinganiga qiziqish bildirayapman.
    Ya’ni qanday kodlar orqali qilingani. (Hisob-kitob qilishi, jamoalarning to’plagan ochkolari bo’yicha joy o’zgartirishlari, gool lar nisbati kiritilayotgan dagi filtr).
    Agar iloji bo’lsa, lozim topsangiz qanday qilinganligi borasida o’rtoqlashsangiz.

    Oldindan raxmat

    • Жадвалнинг асосий формулалари http://www.excely.com/ сайтида яратилган.

      Excel дастури бўйича бирон саволингиз бўлса, http://www.planetaexcel.ru/ сайтидан олишингиз мумкин.

  4. Sizdan ijobiy javob kutaman Xushnud aka.
    Mening pochta manzilim: ealkarov@umail.uz

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига