Yangi hujjatlar

Микрофирмалар ва кичик корхоналар, фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади

2014 йил 13 ноябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқилди. Бу ҳақида, Олий Мажлис Сенатининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Муҳокама асносида келаси йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли учун солиқ юкини янада камайтиришдан, солиқ солиш тизимини соддалаштиришдан, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисмини мустаҳкамлашдан ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришдан иборат бўлиб қолаётганлиги кўрсатиб ўтилди.

Солиқ юкини янада камайтириш бўйича энг муҳим чоралардан бири сифатида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг базавий ставкасини 8 фоиздан 7,5 фоизга тушириш назарда тутилмоқда, натижада юридик шахслар ихтиёрида қўшимча равишда 89,4 миллиард сўм қолади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондига тушадиган солиқ юкини камайтириш мақсадида микрофирмалар ва кичик корхоналар, фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкасини 25 фоиздан 15 фоизгача пасайтириш таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, микрофирмалар ва кичик корхоналар бўлмиш қурилиш ташкилотлари учун ягона солиқ тўлови ставкасини 6 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ солишнинг тўрт босқичли шкаласи жорий этилмоқда. Бу шкала даромадларнинг биринчи гуруҳи (энг кам иш ҳақининг бир бараваригача) бўйича ноль ставкасини белгилашни назарда тутади. Мазкур чора ўртача иш ҳақидан кам ёки ўртача иш ҳақи даражасида даромад оладиган жисмоний шахсларга тушадиган солиқ юкини камайтиришга қаратилган.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (24)
  • Йўқ (5)
  • Бироз (2)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига