Янги ҳужжатлар

Миллий хавфсизлик хизматига Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти пайдо бўлди

Бугун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги имконият пайдо бўлганлиги ҳақида хабар берилди.

Унга кўра, эндиликда портал орқали Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ўз интерактив хизматларини тақдим эта бошлайди.

Мазкур имконият сўзсиз фуқаролар ва тадбиркорлик субектларига ўз муаммоларини ортиқча бюрократик тўсиқларни четлаб ўтган ҳолда тез ва сифатли ҳал этишларига ёрдам беради, дейилади хабарда.

Ушбу имкониятнинг амалга оширилиши мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантиришда қўйилган муҳим қадамлардан биридир.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ягона портал орқали Миллий хавфсизлик хизматига мурожаат юбориш учун Электрон имзо ва ҳаттоки ID тизими орқали рўйхатдан ўтиш ҳам талаб этилмайди.
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (127)
  • Йўқ (4)
  • Бироз (2)

2 фикр

  1. Ажойиб менга ёкти

  2. Hammasi ochiqcha va aniq, menga juda yoqdi raxmat!

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига