Yangi hujjatlar

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги расмий нашри босилиб чиқди

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги расмий нашри босилиб чиқарилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

konstitutsiya

Нашр қаттиқ муқовада ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган.

Шунингдек, Конституциянинг электрон вариантини Lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан олишингиз мумкин. Қуйидаги ҳавола орқали эса, бугунги кунгача Конституциямизга киритилган барча ўзгартиришлар билан танишиш имконига эгасиз.

Эслатиб ўтаман, 2014 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга асосан, Конституциянинг 32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган эди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (41)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (2)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига