Янги ҳужжатлар

Яқин қариндошларнинг бола билан кўришиб туришга ҳуқуқи борми?

Савол:
Вафот этган акамнинг эгизак ўғиллари 5 ёшда. Ҳозир улар онаси билан қизлик уйларида яшашади. Ота-онамга ва бизга акамни ўғиллари билан кўришишга қарийиб икки йилдан бери қаттиқ қаршилик қилишади. Акамнинг ўғилларини кўриш учун мен ва ота-онамнинг қандай қонуний ҳуқуқларимиз бор ? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб:
Аввало мурожаат учун ташаккур. Сизнинг саволингизга жавоб қуйидагича:
Бу ерда икки томонлама ҳуқуқлар бузилмоқда. Биринчиси, боланинг ҳуқуқлари. Иккинчиси, Сизларнинг, яъни яқин қариндошларнинг ҳуқуқлари.

Биринчи ҳуқуқ ҳақида. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 66-моддасида “Боланинг ота-онаси ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқи” белгилаб қўйилган. Унда айтиладики,

Бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ота-онасининг никоҳдан ажралиши, никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши ёки ота-онанинг бошқа-бошқа яшаши боланинг ҳуқуқларига таъсир қилмайди.

Гарчи бу ерда вафот этиш ҳақида гапирилмаган бўлсада, лекин мазкур моддадаги “бошқа-бошқа яшаш”ни, айнан Сизларнинг ҳолатингизга мос деб қабул қилиш мумкин.

Иккинчи ҳуқуқ ҳақида. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 77-моддасида “Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошларнинг бола билан кўришиб туриш ҳуқуқи” ҳақида гапирилган. Унга кўра,

Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.

Хўш, савол туғилади. Агарда онаси жиянингизни кўришга тўсқинлик қилаётган бўлса, унда нима қилиш керак?

Айнан Оила Кодексининг 77-моддасига биноан, ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин.

Агар улар ҳам ёрдам бера олишмаса-чи? Яъни онаси васийлик ва ҳомийлик органи қарорини бажаришни истамачи?

Агар ота-она (улардан бири) васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.
Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда айбдор ота (она)га нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар қўлланилади.

Хулоса.
Демак, Сизлар энг аввало васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилишингиз керак. Агар улар Сизларга ёрдам бера олишмаса, унда даъво билан Судга мурожаат қиласизлар.
Лекин якуний хулоса шундаки, Сизларнинг (яқин қариндошлар) бола билан кўришиб туриш ҳуқуқингиз бор. Бу ҳуқуқни фақатгина алоҳида ҳолларда суд чеклай олади холос. Онасини ўзбошимчалик билан чеклаб қўйишга ҳаққи йўқ.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (59)
  • Йўқ (5)
  • Бироз (0)

2 фикр

  1. Ассалом алейкум Хушнудбек. менинг саволим куйидагича. Мен 2017йил 4 Январь конуний никохдан ажрашганман,бир нафар 2014й 25 июньда тугилган фарзандим бор.кариб бир йилки курсатишмайди. Васийлик ва хомийлик органининг карори хам бор. Ота-онам пенсионер, отам якинда юрак аперациясини бошларидан утказдилар,саломатликлари сабабли бориб куришолмайдилар. Хулас уз уйимизда куришиб туришга судга мурожат килиб , хама хужатларни такдим этдик. Суд ,ота-онам ва менга, собик хотинимнинг уйига бориб куришга карор чикарди.
    Кудачилик уртасида совукчилик тушган булса,уни устига отам бориб куролмасалар,буни хаммасини Суд инобатга олиш керакми ёки ёкми? Суд карори тугрими?

    • Узр, суд қарорининг тўғри ёки нотўғрилигига баҳо бера олмайман.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига