Yangi hujjatlar

30 ноябрь куни “Заковат” интеллектуал клубининг IX Республика фестивали бўлиб ўтади

2013 йилда ўтказилган Фестивалдан лавҳалар

2013 йилда ўтказилган Фестивалдан лавҳалар

“Заковат” интеллектуал клуби томонидан навбат бўйича IX Республика фестивали ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида, клуб расмий сайтида хабар берилган.

Ушбу фестивалда Республикамизнинг барча ҳудудларидан жамоалар иштирок этишлари мумкин.

Фестивалда иштирок этиш истагини билдирган барча жамоалар ташкилий қўмитага ўз аризасини топширишлари лозим.

Хабарда таъкидланишича, бу йилги фестиваль ўйинлари жорий йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “Тановор садоси” ресторанида ўтказилади (мўлжал: “Зенит” заводи орқа томонида).

Соат 9.00 дан жамоаларни рўйхатдан ўтказиш бошланади.
Соат 9.30 да фестивалга старт берилади.

Қўшимча маълумотларни ва фестивалда қатнашиш шартларини +99890-358-66-04 телефонига сим қоқиб билишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, фестивалда дастлабки учта ўринни қўлга киритган жамоалар экран орқали бўлиб ўтадиган Саралаш баҳсларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Яна бир эътиборли томони жорий йилдан Фестиваль низомига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, Фестивалда иштирок этган вилоятлар жамоалари учун ҳам экран орқали бўладиган Саралаш ўйинларига камида битта йўлланма кафолатланадиган бўлди. Яъни, Фестивалда 1-3 ўринларни Тошкент шаҳри жамоалари эгалллаган тақдирда ҳам, вилоят жамоалари ўртасида энг яхши натижа кўрсатган битта жамоага эгаллаган ўрнидан қатъи назар экран сари йўлланма берилади. Шунда, Фестивалдан 3 та эмас, балки 4 та жамоа экранга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Бундай ўзгариш киритилишига сабаб, охирги икки йилги Фестиваль якунида барча ғолибларни Тошкент шаҳридан қатнашувчи жамоалар ташкил қилган эди. Вилоятлик билимдонларга ҳам қўшимча имконият бериш мақсадида шундай қарорга келинди.

Қуйидаги манзил орқали Фестиваль низоми билан танишишингиз мумкин:

НИЗОМ

Ўзбек тилида ўтказиладиган энг йирик интеллектуал мусобақага хуш келибсиз!!!

2013 йилда ўтказилган Фестивалдан лавҳалар

2013 йилда ўтказилган Фестивалдан лавҳалар

2013 йилда ўтказилган Фестивалдан лавҳалар

2013 йилда ўтказилган Фестивалдан лавҳалар

2013 йилда ўтказилган Фестивалдан лавҳалар

2013 йилда ўтказилган Фестивалдан лавҳалар

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

2 фикр

  1. Barcha festival ishtirokchilariga omad tilayman!

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига