Янги ҳужжатлар

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни “Заковат” Республика фестивали бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 15 ноябрь, якшанба куни “Заковат” интеллектуал клуби томонидан навбат бўйича X Республика фестивали ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида “Заковат” Интеллектуал клубнинг расмий сайтида хабар берилган.

Ушбу фестивалда Республикамизнинг барча ҳудудларидан жамоалар иштирок этишлари мумкин.

Фестивалда иштирок этиш истагини билдирган жамоалар ташкилий қўмитага ўз аризасини топширишлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, фестивалда дастлабки учта ўринни қўлга киритган жамоалар экран орқали бўлиб ўтадиган Саралаш баҳсларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Шунингдек, кучли учликка кира олмаган Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардан иштирок этаётган жамоалар орасида энг яхши натижа кўрсатган бир жамоа ҳам эгаллаган ўрнидан қатъи назар экран ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Шундай қилиб, фестивалда жами 4 та жамоа экран ўйинларига йўлланма олади.

Турнир 1 босқичда ўтказилиб, 60 та савол ўйналади.

Фестиваль Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “Тановар садоси” ресторанида ўтказилади (мўлжал: “Зенит” заводи орқа томонида).

Қўшимча маълумотларни +99890-358-66-04 телефонига сим қоқиб олишингиз мумкин.

Қуйидаги манзил орқали Фестиваль низоми билан танишишингиз мумкин.

ФЕСТИВАЛЬ НИЗОМИ

Ўзбек тилида ўтказиладиган энг йирик интеллектуал мусобақага хуш келибсиз!!!

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (18)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига