Янги ҳужжатлар

ЖАЗОНИ ОҒИРЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАР

ЖАЗОНИ ОҒИРЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАР – ЖК 56-м. бўйича қуйидагилар жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топилади: а) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан; б) ёш бола, қария ёки ожиз аҳволдаги шахсга нисбатан; в) хизмат вазифаси ёки фуқаролик бурчини бажарганлиги муносабати б-н шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан; г) айбдорга моддий томондан, хизмат жиҳатидан ёки бошқа жиҳатдан қарам шахсга нисбатан; д) ўта шафқатсизлик б-н; е) кўпчилик учун хавфли бўлган усулда; ж) ёш бола ёки руҳий касаллиги айбдорга аён бўлган шахсдан фойдаланган ҳолда; з) жиноят натижасида оғир оқибатларнинг келиб чиққанлиги; и) умумий офат шароитидан фойдаланган ҳолда ёки фавқулодда ҳолат вақтида ёхуд оммавий тартибсизликлар жараёнида; к) ғаразли ёки бошқача паст ниятларда; л) ирқий ёки миллий душманлик ёхуд адоват замирида; м) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшма томонидан; н) илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиши; о) мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёхуд кишининг ақл–идрокига таъсир қилувчи бошқа м. таъсири остида жиноят содир этиш. (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига