Yangi hujjatlar

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди

2015 йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди.

Президент қарорида таъкидланишича, мазкур қарор “юртимизда мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, баркамол хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ қабул қилинган Низомга асосланган”.

Президент Қарорига кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади.

Шунингдек, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади (5 млн. 920 минг сўм).

Эслатиб ўтаман, Зулфия номидаги Давлат мукофоти 1999 йил 10 июнда таъсис этилган бўлиб, ҳар йили анъанавий тарзда мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида аъло хулқи, ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги билан алоҳида истеъдодини намоён қилиб таълим олаётган, истиқлол ғояларини амалга ошириш йўлида астойдил меҳнат қилаётган иқтидорли қизларга адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим соҳаларидаги ҳамда жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқлари учун берилади.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари бўлган мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари танлаган йўналишлари бўйича олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар.

Давлат мукофоти дастлаб  25 ёшгача бўлган қизларга берилиши назарда тутилган бўлса, 2006 йилдан бошлаб 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган қизларга берилиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти такроран берилмайди.

 

2015 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати

  • Базарбаева Шахзада Аллияр қизи – Қорақалпоқ давлат университети қошидаги академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси
  • Абдуллаева Гўзалой Адхамжон қизи – Андижон давлат университети қошидаги 2-академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси
  • Исматова Ситорабону Фарҳод қизи – Бухоро шаҳридаги 39-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси
  • Шавкатова Лазиза Шерзод қизи – Жиззах давлат педагогика институти қошидаги «Сайилжой» академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси
  • Раҳмонова Гўзал Баҳриддин қизи – Қашқадарё вилояти Чироқчи спорт-педагогика коллежининг 3-босқич ўқувчиси
  • Жуманова Ирода Шокиржон қизи – Навоий вилояти Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси
  • Ходжаева Кумушхон Сайдулло қизи – Наманган олимпия захиралари коллежининг 2-босқич ўқувчиси
  • Иргашева Рухшона Зокиржоновна – Самарқанд педагогика коллежининг 2-босқич ўқувчиси
  • Юсуфова Мадина Олимбек қизи – Гулистон давлат университети қошидаги Янгиер академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси
  • Сайфиддинова Манзура Икромиддин қизи – Термиз давлат университети қошидаги Сариосиё академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси
  • Абдуллаева Умида Алишер қизи – Тошкент вилояти Чирчиқ олимпия захиралари коллежининг 3-босқич ўқувчиси
  • Саидхўжаева Сарвинозхон Собирхўжа қизи – Фарғона олимпия захиралари коллежининг 3-босқич ўқувчиси
  • Рахимова Ширин Баҳрам қизи – Хоразм вилояти Гурлан туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси
  • Маратова Чаросхон Улуғбек қизи – Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 260-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (30)
  • Йўқ (5)
  • Бироз (5)

2 фикр

  1. Президент қарорида таъкидланишича, мазкур қарор “.ртимизда мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром

    шу жойдаги хатони тўғрлаб қўйсангиз яхши бўларди.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига